Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) марказлашган тизимда ўтадиган ЖЧ—2022 ва Осиё Кубоги—2023 қўшма саралаш босқичининг қолган ўйинларига мезбонлик қиладиган мамлакатлар рўйхатини эълон қилди.
Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўрин олган D гуруҳи ўйинлари Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Ўйинлар 31 майдан 15 июнга қадар ўтказилади.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони, Сингапур, Фаластин ва Яман билан бир гуруҳдан ўрин олган.
Вадим Абрамов шогирдлари ўрин олган D гуруҳидаги ҳолат айни вақтда қуйидаги кўринишни олган:
1. Ўзбекистон — 9 очко (5 ўйин)
2. Саудия Арабистони — 8 (4)
3. Сингапур — 7 (5)
4. Яман — 5 (5)
5. Фаластин — 4 (5)
- А гуруҳи — Хитой
- B гуруҳи — Кувайт
- C гуруҳи — Баҳрайн
- D гуруҳи — Саудия Арабистони
- E гуруҳи — Қатар
- F гуруҳи — Япония
- G гуруҳи — БАА
- H гуруҳи — Жанубий Корея
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)