«Уфа» ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов Россия Премьер Лигаси 21-тури доирасида кечган «Урал»га қарши баҳсда (0:0) жиддий жароҳатдан қутулиб қолди. Бу ҳақда уфаликлар бош директори Ринат Шайбеков маълум қилди.
«Урал»га қарши кечган 8 март кунги ўйинда ўзбекистонлик футболчи жароҳат олиб, 41-дақиқада майдонни тарк этганди.
«У аллақачон умумий гуруҳда шуғулланмоқда. Ўтиб кетди. Болдир мушакларида муаммо бор эди. Ҳозирда ҳаммаси жойида. Албатта, у кейинги ўйинга тайёргарлик кўрмоқда», — дейди Шайбеков.
«Уфа» 22-турдан ўрин олган 14 март, якшанба куни «Рубин»га қарши ўтказади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)