• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12980.16
    • RUB161.63
    • EUR14606.57
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Империяни қулатган инқилоб. Россия ва Марказий Осиё тақдирини ўзгартирган Февраль инқилоби тарихи

    Бундан 104 йил муқаддам Россияда мамлакат тарихини тубдан ўзгартирган Февраль инқилоби бошланди. 1917 йил февраль ойида бир неча кун ичида (Россияда 1918 йил 1 январига қадар Юлиан тақвими бўйича ҳисоб юритилган бўлиб, ҳозирги тақвимга кўра бу воқеалар март ойида содир бўлган. Шу боис ғарб тарихчилари томонидан бу воқеалар «Март инқилоби» деб ҳам юритилади) Россияда монархия қулатилди ва бир неча ойдан кейин янги инқилоб натижасида ўз ҳаётини тўхтатган «ўтиш режими» ўрнатилди. Совет даври тарихида ҳам ва постсовет тарихида ҳам Россиянинг тақдирида асосий воқеа сифатида октябрь инқилоби эътироф этилган, февраль ойидаги инқилобга кўпинча унчалик муҳим бўлмаган роль берилган. Ушбу воқеаларнинг аҳамиятини тушунишга ёрдам бериш учун «Дарё» 1917 йилги биринчи инқилоб ҳақидаги саволларга жавоб беради.

    Февраль инқилоби октябрь инқилобидан нимаси билан фарқ қилади? Улар бир бирига боғлиқми?

    Албатта улар бир-бирига боғлиқ. Кўплаб тарихчилар одатда иккала инқилобни ва Россиядаги фуқаролар урушини битта кенг кўламли воқеа – 1917—1922 йиллардаги Россия инқилоби сифатида изоҳлайдилар. Ҳақиқатда ҳам шундайми? 1917 йил воқеаларини иккита алоҳида инқилобга ажратиш анъанаси, асосан, Совет тарихшунослиги билан боғлиқ бўлиб, бундан мақсад октябрь инқилобининг аҳамиятини ошириб кўрсатиш мақсадида ушбу воқеаларнинг турли характерда эканини кўрсатишга уриндилар. Шу сабаб Февраль инқилобига буржуа-демократик, Октябрь инқилобига эса Буюк Социалистик деб ном бердилар.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Бироқ бир ҳафтадан сал кўпроқ давом этган ва асосан, пойтахт Петроградда содир бўлган Февраль инқилоби даврида Россияда монархия қулатилди. Етти ойдан сўнг, Октябрь инқилоби кўп йиллик фуқаролар урушига ва янги сиёсий режим – Совет ҳокимиятининг ўрнатилишига олиб келди. Февраль инқилоби қатнашчилари Россиянинг келажакдаги тузилишини демократик йўл билан сайланган Таъсис мажлиси белгилайди деб умид қилишди. Октябрь инқилоби даврида Таъсис мажлиси тарқатилди ва мамлакатда ҳокимиятни демократик йўлдан воз кечиб, «пролетариат диктатураси» ҳақида ўй сураётган болшевиклар эгаллаб олишди. Умуман олганда, 1917 йилдаги воқеаларни февраль ойида мўътадил кучларнинг ҳокимият тепасига келиши ва 1922 йилда янги давлат – СССР ташкил топиши билан якунланган инқилобий ҳаракатнинг радикаллашуви деб таърифлаш мумкин.

    Инқилобга нима сабаб бўлди?

    Инқилоб сабаблари ҳақидаги саволга тарихчилар турлича жавоб беради. Совет даврида инқилоб ўзгаришнинг муқаррарлиги билан изоҳланди: янги, илғор фикрнинг шаклланиши муқаррар равишда эскирган турмуш тарзини алмаштиришга тўғри келди. Аксарият замонавий тадқиқотчилар эса Февраль инқилоби уруш туфайли кучайган иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий муаммолар ва қарама-қаршиликларнинг натижаси эди, деган тўхтамга келмоқда.

    Биринчи жаҳон уруши арафасида Россия Европадаги энг йирик империя ва ғалла экспорти бўйича етакчи эди. Бундан ташқари, қишлоқ хўжалигига ихтисослашган иқтисодиётига қарамай, мамлакат саноат ўсиши бўйича дунёда бешинчи ўринни эгаллади. Россиянинг жаҳон саноат ишлаб чиқаришидаги улуши 1881 йилдаги 3,4 фоиздан 5,3 фоизга етди. Саноат ишлаб чиқаришининг умумий ҳажми бўйича Россия дунёда 5-6-ўринга кўтарилди. 1917 йилга келиб, уч йиллик қонли урушдан сўнг саноат ўсиши деярли тўхтади; қоғоз пулларни муомалага чиқаришдаги чекловларнинг бекор қилиниши инфляция ва нархларнинг тез кўтарилишига олиб келди – уруш бошлангандан сўнг икки ярим йил ичида рубль 70 фоизга қадрсизланди. Фронтда ҳам аҳвол ачинарли эди: ҳар қандай оммавий армия сингари рус армияси ҳам фронторти таъминотида жиддий муаммоларга дуч келди, темир йўл тизимининг яхши ривожлантирилмаганлиги қўшинлар ҳаракатланишини қийинлаштирди; Россия мағлубиятга учраётган ғарбий ҳудудлардаги аҳоли мамлакат ичкарисига, шарққа ва асосан, пойтахт Петроградга жўнатилди. Бу пойтахтда аҳоли сонининг ортишига, уларнинг нафақат иқтисодий, балки руҳий аҳволига ҳам катта таъсир кўрсатди.

    Яна бир қизиқ маълумот, ўша даврда инқилоб сабабларидан бири сифатида подшо оиласига жуда яқин бўлган Григорий Распутиннинг давлат ишларига аралашуви ҳам тилга олинишидир. 1915 йилда рус қўшинлари муваффақиятсизликка учраши ортидан Олий Бош қўмондонликни Николай II ўз қўлига олади ва пойтахтдан фронтга кетади. Бу вақтда давлат бошқаруви императорнинг хотини Александра Фёдоровна қўлига ўтган. Распутин маликани бутунлай бўйсундирган ва империяда ҳокимиятни қўлга киритганлиги ҳақида айтиб келинади. Тарихчилар унинг Россиянинг сиёсий ҳаётида бевосита иштирокини унчалик юқори баҳоламайдилар, бироқ ўша йилларда у халқ орасида лўттибоз ва ичкиликка муккасидан кетган хавфли одам сифатида эсланган. Ўша вақтда малика ва суд доимий масхара объектларига айланган. Армияда Александра Фёдоровна Распутиннинг маъшуқаси ва немис жосуси бўлганлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди (бу айбловлар фақатгина маликанинг келиб чиқиши немис миллатига боғланиши билан асосланган эди).

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Сиёсий кучларнинг талаблари қандай эди?

    1917 йил февраль инқилобини Россия аҳолисининг турли қатламлари қўллаб-қувватладилар – унинг иштирокчилари орасида зиёлилар ва ишчилар, армия, Давлат Думасидан сиёсатчилар ва парламентда вакили бўлмаган радикал ҳаракатлар аъзолари бор эди. Ушбу инқилобни ҳаракатлантирувчи кучларининг баҳс масаласи подшоҳ ҳокимиятига бўлган муносабат билан бир қаторда урушга бўлган муносабат ҳам эди. 1917 йил бошига келиб, ҳатто кўплаб монархистлар ва юқори мартабали ҳарбий амалдорлар урушни олдингидек давом эттириш мумкин эмаслигини англадилар. Агар либераллар ва марказчилар иттифоқчилик мажбуриятларини бажаришни ва Россиянинг Биринчи жаҳон урушидаги иштирокини давом эттиришни талаб қилсалар, унда сўл кучлар урушдан зудлик билан чиқиб кетишни талаб қилдилар.

    Инқилобнинг энг мўътадил кучлари қаторига биринчи навбатда қисман ислоҳотлар орқали «ички тинчликни сақлаш» тарафдори бўлган Милюков бошчилигидаги мўътадил кадетлар ва Гучков бошчилигидаги октябристлар партияларини бирлаштирган «Прогрессив Блок» кирарди. Инқилобнинг бошқа иштирокчилари тизимни ўзгартиришга, монарх ваколатларини чеклаб, парламент ваколатларини кенгайтиришга чақиришди. Кейинчалик радикалроқ бўлган социал-демократлар ва социал-инқилобчилар монархияни ва крепостной ер эгалигини бутунлай бекор қилишни талаб қилиб чиқдилар. Шу билан бирга, инқилобни тўлиқ равишда қандайдир сиёсий гуруҳлар амалга оширди дейиш хато бўлади. Улар инқилобни уюштирмадилар, балки аллақачон бошланган тартибсизликлар тўлқинига қўшилишди. Энди норозилик ҳаракатининг иштирокчиларини монархни сақлаб қолган ҳолда уни ваколатларини чеклаш каби мўътадил талаблар қониқтирмасди.

    Бир ҳафтада қулатилган монархия. Телеграф орқали ўрнатилган ҳокимият

    Февраль инқилобининг бевосита натижаси Николай II нинг тахтдан воз кечиши ва Россия империясининг тугаши эди. Бу жуда тез содир бўлди – бир неча кун ичида озиқ-овқат танқислиги сабабли урушга қарши митинглар, ишчиларнинг иш ташлашлари ва намойишлари тартибсизликлар ва қуролли қўзғолонга айланиб кетди. Петроградда озиқ-овқат захираларини яратиш талаби «Йўқолсин истибдод» шиори билан алмаштирилди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Монархиянинг қулаши ҳамма учун кутилмаган воқеа бўлди деб айтиш жуда ҳам тўғри бўлмайди – подшоҳ ҳокимиятининг қонунийлиги кўп йиллар давомида сусайиб борган ва баъзи сиёсатчилар Биринчи жаҳон уруши бошланишидан олдин ҳам монархияни яқинда қулашини башорат қилган (масалан, собиқ ички ишлар вазири Пётр Дурновонинг 1914 йилда Николай II га инқилоб таҳдиди ҳақида ёзган хати, гарчи ушбу ҳужжатнинг ҳақиқийлиги баъзан шубҳа остига қўйилса ҳам). Россияда мутлақ монархия чекланган 1905 йилдан бошлаб мамлакатдаги кўплаб гуруҳлар ва ҳаракатлар подшо ҳокимиятини янада чеклашни ёки уни бутунлай бекор қилишни қўллаб-қувватлаб келдилар. Шунга қарамай, февраль воқеаларининг жуда тез содир бўлгани ғалаён ўз-ўзидан пайдо бўлганми ёки яхши режалаштирилган фитна натижасими деган баҳсни келтириб чиқаради. Февраль инқилобининг барча иштирокчилари ҳам монархияни бутунлай бекор қилишни талаб қилмаганлиги ҳам муҳимдир.

    1916 йил декабрда «Озиқ-овқат масалаларига бағишланган махсус йиғилиш»да озиқ-овқат маҳсулотлари тақсимоти жорий қилинди. Бунда деҳқонларга дон ва бошқа маҳсулотлар кўринишида солиқ солиш ҳисобига озиқ-овқат маҳсулотларини жамғариш ва уни барчага карточка тизими орқали тенг тақсимлаш кўзда тутилганди.

    Кўпгина йирик шаҳарларда нонга карточка тизими жорий қилинди. Нон учун одамларнинг кўп километрлик навбатлари вужудга келди. Шу билан бирга, ҳар доим ҳам нон етарли эмас эди. Витебск, Полоцк, Кострома ва бошқа кўплаб шаҳарларда очлик ҳукм сурди. Карточка тизими Петроградда ҳам жорий этилиши ҳақида миш-мишлар тарқалди. Ғарбий ҳудудлардан кўчириб келинганлар ҳисобига бу хавотир янада кучайди. Аслида етарлича нон сақланган эди. Аммо пойтахтда етказиб беришнинг ёмонлиги туфайли шаҳарнинг қуйи синфлари озиқланадиган энг арзон — қора нон етишмасди.

    Нон расталари ёнида узун навбатлар ҳосил бўлди. Ушбу навбатларда фронтдаги муваффақиятсизликлар, болаларнинг тўйиб овқатланмаслиги, озиқ-овқат таъминотидаги узилишлар, амалдорларнинг коррупцияси, юқоридаги хоинликлар ва бошқа кўп масалаларда «портлаш хавфидаги» суҳбатлар борарди.

    Кейинчалик 1917 йил февраль инқилоби воқеалари жадал ривожланиб кетди. 21 февраль куни пойтахтда ғалаёнлар бошланиб, оломон дон ва нон расталарини вайрон қила бошлади. 23 февралда Петроград ишчиларининг умумий иш ташлаши бошланди, «Йўқолсин уруш!», «Йўқолсин истибдод!», «Нон!» шиорлари билан оммавий намойишлар бошланиб кетди. Эртасига пойтахтдаги 214 корхонанинг 200 мингдан ортиқ ишчисининг иш ташлаши бошланди, 25 февраль куни уларнинг сони 305 минг кишидан ортиб кетди. Ишчиларга хизматчилар ва ҳунармандлар қўшилди. Намойишни тарқатишга сафарбар қилинган қўшинлар бу ишдан бош тортдилар. Тартибсизликлар давом этиб, қўшинлар намойишчилар томонига ўта бошлади. Полиция тинчликни сақлай олмай қолди.

    Дастлаб Николай намойишлар ҳақидаги хабарларга унчалик аҳамият бермасдан, уларнинг кўламини камситди. Кейин у намойишларнинг зўравонлик билан тарқатилишини буюрди ва Давлат Думасини тарқатиб юборди. 27 февраль куни кечқурун подшо Петроградга қайтишга қарор қилди, аммо пойтахтга етиб боролмади – қўзғолончилар шаҳарга киришни назоратга олгани ҳақида маълумот туфайли императорнинг поезди орқага бурилиб, шимолий фронтда жойлашган штаб-квартираси – Псковга йўл олди. Шу куни қўзғолонга қўшилган қўшинлар қуролли ҳаракатни бошлади. Исёнчилар Кронверкск аслаҳахонаси, арсенал, «Главпочтампт», телеграф, темир йўл станциялари ва кўприкларни эгаллаб олишди.

    Давлат Думаси «Петербургда тартиб ўрнатиш ва муассасалар ҳамда шахслар билан алоқа ўрнатиш учун» Муваққат қўмитани тайинлади. 28 февраль куни Муваққат қўмита ҳокимиятни ўз қўлига олганлигини эълон қилди. 1 март куни энди қўзғолонга Кронштадт ва Москва шаҳарлари ҳам қўшилди. Подшонинг яқинлари унга ё армиянинг содиқ бўлинмаларини Петроградга киритишни ёки масъул вазирликни тузишни таклиф қилдилар. 2 мартга ўтар кечаси Николай II ҳокимиятни «масъул вазирлик»ка бериш тўғрисидаги манифестни имзолади, аммо энди жуда кеч эди. Жамоатчилик унинг тахтдан воз кечишини талаб қилди. Давлат Думаси Муваққат қўмитаси вакиллари А.И. Гучков ва В.В. Шулгин Псковга жўнаб кетишди. Николай II дастлаб ўз вориси Алексей, кечга яқин укаси буюк княз Михаил Александрович фойдасига тахтдан воз кечишни эълон қилди ва (шунингдек, унга катта босим ўтказилган музокаралардан сўнг) Россиянинг кейинги тузилишини Таъсис мажлиси белгилаши керак деган қарорга келди. 4 март куни газеталарда Николай II ва Михаил Александровичнинг тахтдан воз кечиш тўғрисидаги манифест эълон қилинди.

    Петроградда қўзғолон ғалаба қозонганидан сўнг, янги ҳокимият Россия вилоятларида деярли автоматик равишда – телеграф орқали ўрнатилди. 1917 йил март ойининг охирига келиб, бу жараён тугади ва асосан тинч йўл билан ўтди. Фақатгина истисно Твердаги воқеалар бўлиб, у ерда оломон шаҳарни вайрон қилиб, генеал-губернаторни ўлдирди. Ревел (Таллин), Кронштадт ва бошқа бир қатор шаҳарлардаги Болтиқ флотининг базаларида денгизчи матрослар зобитларни отиб ташлаган ва флот командирини ўлдирган. Қандай бўлмасин, февраль инқилобини қурбонликларсиз ўтди деб ҳисоблаш нотўғри: Петрограддаги қўзғолон пайтида ва кейинги ойларда бир ярим минггача одам ўлди.

    Ушбу воқеалардан олдин Ғарб давлатларининг Россия сиёсий ҳаётига бўлган қизиқиши ва иштироки уруш билан боғлиқ эди: Антанта давлатлари Россиянинг урушда иштирок этишини давом эттиришдан манфаатдор эдилар ва уларнинг рақиблари – биринчи навбатда Германия ва Австрия-Венгрия – Россияни урушдан чиқишидан манфаатдор эди.

    Муваққат ҳукумат ва қўшҳокимиятчилик

    Февраль инқилоби даврида Муваққат ҳукумат билан параллел равишда, ишчилар ва аскарлар депутатлари Советлари (бир вақтнинг ўзида қишлоқларда – деҳқон депутатлари Советлари) пайдо бўлди. 1917 йил март ойи давомида мамлакатда 600 га яқин турли даражадаги кенгашлар тузилди, уларга Петроград ишчи ва аскар депутатлари Совети раҳбарлик қилди. 1917 йил октябрга қадар мамлакатда Советлар сони 1429 га етди, Советларнинг ҳудудий бирлашмалари тузилди. Советларда социалистлар устунлик қилади: 1917 йил бошларида улар асосан меншевиклар ва социалистик-инқилобчилар эди. Шу билан бирга, Муваққат ҳукуматда кадетлар ҳукмронлик қилмоқда эди.

    1917 йил 3 июлда ҳукуматга қарши Совет шиорлари билан намойишни ўққа тутиш Муваққат ҳукумат ва Петроград Совет ўртасидаги кучларнинг мувозанатини бузди. Болшевик ташкилотлари мағлуб бўлгандан кейин, уларнинг етакчиси В.И. Ленин Финляндияда паноҳ топишга мажбур бўлди.

    24 июлда тузилган ҳукуматга эсерлардан бўлган А.Ф. Керенский раис бўлди. Шунга қарамай, Керенскийнинг машҳурлиги ўша пайтга қадар Биринчи жаҳон урушидаги июнь ҳужумининг муваффақиятсизлиги ва узоқ муддатли иқтисодий муаммолар туфайли жиддий равишда тушиб кетганди. 1917 йил августда бош офицерлар кўмаги билан Бош қўмондон Л.Г. Корнилов ҳарбий тўнтаришга уриниш қилди ва ғалаён муваффақиятсизликка учради, кадет вазирлари ҳукуматдан чиқарилди. Керенский бошчилигида янги ҳукумат тузилди ва 24 сентябргача ҳокимиятда турди.

    Натижада Муваққат ҳукумат пишиб бўлган муаммоларни: меҳнат ва ер масалалари, урушнинг тугаши, иқтисодий инқирозни ҳал қилишга қодир эмасликларини намойиш этди.

    Ҳарбий диктатура қаршисида қўрқувни ҳис қилган А.Ф. Керенский февраль инқилобидаги ютуқларни мустаҳкамлашга шошилди ва 1 сентябрда Россияни республика деб эълон қилди. Сўл партиялар бўшашди, Советларни болшевиклаштириш бошланди, бунинг натижасида Петроград Советининг раислиги мўътадил социалист Николай Чхеидзедан радикал кайфиятдаги Лев Троцкийга ўтди. Натижада Таъсис мажлисига сайловлар арафасида қуролли болшевиклар тўнтариши бўлиб, Муваққат ҳукумат ағдарилди.

    Февраль инқилобининг натижалари

    Февраль инқилоби қуйидаги чоралар ёрдамида Россияни қонун устуворлигига яқинлаштиришга имкон берди. Хусусан, ўлим жазоси бекор қилинди, жинси, дини ва миллатидан қатъи назар, фуқароларга тенг ҳуқуқлар кафолатланди, фуқароларга ҳар қандай уюшмаларга қўшилиш ва йиғилишларни ўтказишга рухсат берилди, бу касаба уюшма ҳаракатининг ўсишига ва фабрика қўмиталарининг пайдо бўлишига олиб келди. Бундан ташқари, яҳудийларни дискриминация қилишга қаратилган яшаш жойлари бўйича ва яҳудий динига мансуб шахсларни офицерлар таркибига киритишда чекловлар бекор қилинди.

    Кейинчалик Муваққат ҳукумат, эски давлат аппаратини сақлаб қолиш истагига қарамай, Советлар, касаба уюшмалари ва бошқа жамоат ташкилотлари вакилларини идоралар ва муассасалар таркибига киритилишига тўсқинлик қила олмади. Чор полицияси ва жандармерия тарқатиб юборилди. Уларнинг ўрнига тегишли малакага эга бўлмаганлиги сабабли, жиноятчилик даражасининг кўтарилиши билан курашишга қодир бўлмаган Халқ милицияси тузилди.

    Подшолик вазирлари ва юқори амалдорларнинг қонунбузарликларини текшириш учун Фавқулодда тергов комиссияси тузилди. Иш жараёнида у Россия армиясининг урушга тайёр эмаслиги учун айбдор деб топилган собиқ ҳарбий вазир генерал В.А. Сухомлиновдан ташқари, ҳеч кимга қўйилган айбловларни тасдиқлай олмади.

    1917 йил февраль инқилоби натижасида қабул қилинган сиёсий жиноятлар учун амнистия тўғрисидаги декрет болшевиклар партиясининг мавқейини мустаҳкамлади. Кейинчалик октябрь инқилобида асосий ролларни ўйнаган В.И. Ленин ва Л.Д. Троцкийлар мамлакатга қайтиб келди.

    Бундан ташқари, Муваққат ҳукумат иккита катта хатога йўл қўйди, инқилобдан халқ оммаси кутган ислоҳотлар амалга оширилмади. Биринчидан, Биринчи жаҳон уруши давом эттирилди. Бу шундоқ ҳам тинкаси қуриган, иқтисодиёти издан чиққан, янги сиёсий тузум қуришга интилаётган давлат учун жуда ҳам оғирлик қилди. Урушдан халқ зерикканди, қандай бўлмасин урушдан чиқиш ҳокимиятни мустаҳкамлаши мумкин эди. Иккинчидан, Муваққат ҳукумат ерга эгалик масаласида ислоҳотлар амалга оширмади, эски ўрта асрларга хос ер эгалиги тизими катта норозиликларнинг бош сабаби эди. Аграр давлат сифатида энг биринчи ҳал қилиниши лозим бўлган масала ер масаласи эди. Кейинчалик Октябрь тўнтаришининг ҳокимиятда қолиши ва қўллаб-қувватланишининг асосий сабабларидан бири урушдан чиқиш ва барча ерлар ҳисобга олиниб, ерсизларга ҳам ер ажратилиши эълон қилинган «Ер тўғрисида»ги декретнинг қабул қилиниши эди.

    Жаҳонгир Остонов тайёрлади.

    12.03.2021, 15:23   Изоҳ (0)   45429
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитой ҳукумати Жек Ма билан келишмовчиликдан сўнг, Alibaba учун рекорд миқдорда жарима тайёрламоқда

    12.03.2021, 13:09

    МДҲдаги энг оммабоп вакциналар, Британияда аниқланган яна янги штамм, Хитой вакцинаси билан эмланадиган Олимпиада иштирокчилари. Коронахабарлар

    12.03.2021, 10:25

    Дания, Норвегия, Исландия ва Италия AstraZeneca вакцинаси билан эмлашни тўхтатди. Бунга тромблар пайдо бўлиши ҳолатлари сабаб бўлди

    12.03.2021, 09:42

    Мьянма собиқ етакчиси Аун Сан Су Чжи 600 минг доллар ва олтинларни ўзлаштирганликда айбланмоқда

    12.03.2021, 08:00

    Сергей Скрипалнинг «Новичок» заҳаридан тозаланган уйи сотувга қўйилади

    12.03.2021, 06:06

    Фукусима АЭСдаги авариядан кейин 10 йил ўтди. Фалокат зонаси ҳозир қандай ҳолатда? (фото)

    11.03.2021, 23:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хонанда Мадонна ҳаёти ҳақида сериал суратга олинади

    Кино | 15 май, 07:45

    Мавританиянинг собиқ президенти 15 йилга қамалди

    Дунё | 15 май, 07:10

    Францияда ҳайвонот боғида чақмоқ уриши оқибатида 13 киши жароҳат олди 

    Дунё | 14 май, 23:55

    “Россия-Украина можаросининг якуни бутун Европа тақдирини ҳал қилади” — Фридрих Мерц 

    Дунё | 14 май, 23:40

    Роберт Де Ниро “Олтин палма япроғи”ни қўлга киритди ва Дональд Трампни танқид қилди

    Кино | 14 май, 23:25

    Туркия ҳукумати Трамп ташрифини 15 майда эмас, балки яқин кунларда кутмоқда — ОАВ

    Дунё | 14 май, 23:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.