• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    ОКМК: Саноатдаги илм-фан ва инновациялар

    Миллий матбуот марказида «Олмалиқ КМК» АЖдаги технологик жараёнларга илм-фан ютуқларини жорий этиш ҳамда инновацияларнинг саноат ривожидаги роли масалаларига бағишланган матбуот конференцияси бўлиб ўтди. Мазкур йўналишдаги кенг миқёсли ишларнинг кўпгина қисмини комбинатда махсус очилган илм-фан ва инновациялар бўлими амалга оширмоқда.

    Ишлаб чиқаришга илғор инновацион технологияларни жорий этиш ва қўллаш, янги рақобатбардош, шу жумладан, юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотларни, кимёвий бирикмалар ва реагентларни, эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқаришни таъминлаш, бу борада мамлакат хомашёсидан кўпроқ фойдаланиш – ОКМК фаолиятининг устувор йўналишлари ҳисобланади.

    Бугунги кунда комбинатда 40 дан ортиқ турдаги товар маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Хусусан, 14 та кимёвий элементлар тоза ва комбинация қилинган кўринишида, яъни 10 таси – мис, рух, кадмий, олтин, кумуш, палладий, теллур, селен, вольфрам ва молибден тоза бирламчи, қолган 4 таси – рений, кальций, олтингугурт ва қўрғошин эса кимёвий бирикмалар кўринишида ишлаб чиқарилмоқда.

    «Конференцияда кўтарилган саволлардан бири – табиий ресурслардан қимматли таркибий қисмларнинг ажратиб олиниши кўрсатгичи қандайлиги тўгрисида бўлди. Ер ости бойликларидан рационал фойдаланиш, деган тушунча бор. Бизнинг вазифаларимиздан бири, бу рудалардан қимматли таркибий қисмларни ажратиб олишдир ва бу соҳада муҳим ишлар бажарилган. Масалан, олдинлари мис бойитиш фабрикасида миснинг рудадан бойитмага ажралиб чиқиши кўрсатгичи 72-74 фоизни ташкил этган. Раҳбарият томонидан қурилмаларни тиклаш, янги технологияларни жорий этиш ҳисобига мазкур кўрсатгични ошириш вазифаси қўйилган эди. Жумладан, жорий йилнинг январь ойи якуни бўйича бу кўрсаткич 85 фоизгача кўтарилди», — дейди «Олмалиқ КМК» АЖ бош муҳандисининг технологиялар бўйича ўринбосари Абдуқаҳҳор Сайназаров.

    Ишлаб чиқариш ва илм-фаннинг ўзаро ҳамкорлиги бўйича турли хилдаги ишлар – ОКМК фаолиятидаги яна бир муҳим устувор йўналишлардан бири. Жумладан, 2019 йил апрель ойида Корея давлат нодир металлар институти Kiram билан биргаликда илк Ўзбекистон — Корея нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар илмий-технологик маркази тузилган. Марказнинг вазифаси – юқори софликдаги металларни олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича илмий-тадқиқот фаолиятини олиб бориш.

    Ҳозирги вақтда марказда 22 нафар илмий ходим, жумладан, тўрт нафар фан докторлари, икки нафар профессорлар фаолият олиб бормоқда. Корея томонидан ҳам мутахассислар жалб қилинган. Улар билан онлайн режимда иш олиб борилади.

    Ҳозирда мутахассислар ўта соф металл – молибден, рений, вольфрам ва бошқаларни ажратиб олиш, юқори қўшимча қийматга эга товарларни ишлаб чиқаришни ташкил этишни назарда тутган ҳолда, уларни қайта ишлаш технологияси, янги маҳсулотни олиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда.

    «Марказга жиҳозлар бир неча босқичларда етказиб берилади. Жиҳозларни етказишнинг 1,1 миллион АҚШ долларлик биринчи босқичи якунланиб бўлган. Унда янги маҳсулотнинг ҳар хил турлари ишлаб чиқарилмоқда. Масалан, яқинда биз Хоразм вилоятининг Питнак шаҳрида бўлдик. У ерда жойлашган Damas автомобилларини ишлаб чиқариш заводида контактли пайвандлаш учун мис-хром контактлар синовдан муваффақиятли ўтказилди.

    Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ФА У.А. Арифов номидаги ион-плазмали ва лазерли технологиялар институтида синовдан ўтказилган вольфрам-мис нишонни ҳам ишлаб чиқардик. Бу нишон вольфрам ва мис асосидаги қатлам билан қоплаш учун мўлжалланган. Биз гамма-фаоллаштириш таҳлил спектрометри учун нишонни ишлаб чиқаришни ҳам маҳаллийлаштирдик. Ҳозирги вақтда у синовдан ўтмоқда», — деди Ўзбекистон-Корея нодир металл ва қаттиқ қотишмалар илмий-технологик марказининг композит ва истиқболли материаллар, нанотехнологиялар лабораторияси мудири Амир Абидов.

    А.Абидовнинг таъкидлашича, иккинчи босқич доирасида, яъни 2021—2022 йилларда қопламалар билан қоплаш учун мўлжалланган жиҳозларни етказиш режалаштирилган. Яъни биз нишонларни яратдик ва энди улардан қоплама учун фойдаланамиз. Хусусан, бурғулаш ва машинага ишлов берувчи ускуналарда қўлланиладиган қаттиқ қотишмалар ҳам қопламалар билан қопланади, бу эса уларнинг ейилишга қаршилиги ва мустаҳкамлилигини сезиларли даражада оширади.

    Марказ мутахасислари томонидан махсус қаттиқ қопламалар учун вольфрам асосидаги нанокукунлар олиш технологияси ҳам яратилди. Улар ишлаб чиқаришга жорий қилинган ва қаттиқ қотишмаларнинг чидамлилигини оширишда қўлланилмоқда. Айнан шу қаттиқликда, давлат стандартлари талабларига қиёслаганда мустаҳкамлик 15 фоизга оширилади.

    «Комбинат мутахассислари томонидан олинган яна бир янги турдаги маҳсулот – пайвандланадиган градиент қаттиқ қотишмалар. Улар, масалан, қурилиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўлланилиши мумкин.

    Маълумки, ер ҳайдаш учун плуг вақт ўтиши билан эскиради. Одатда, эскирган қисмини алмаштириш учун марганецли пўлат пайвандланади. Биз эса пайвандланадиган қаттиқ қотишмани тайёрладик, натижада ейилишга қаршилик 20 мартадан кўпроққа ошди. Мазкур технология Андижон машинасозлик институтида лаборатория синовидан ўтди. Ҳозирда тажриба-саноат синовларига тайёргарлик кетмоқда. Шуни таъкидламоқчиманки, бу технология, жумладан, қурилиш техникаси учун, масалан, ишқаланиш қисмлари, абразив ейилишлар мавжуд бўлган экскаваторлар чўмичлари учун самаралидир. Синовнинг барча босқичларидан муваффақиятли ўтгандан сўнг, технологияни ишлаб чиқаришга жорий этиш режалаштирилмоқда», — дейди А. Абидов.

    Шундай қилиб, бугунги кунда марказ томонидан ўтказилган муваффақиятли тадқиқотлар натижасида, ОКМК нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бўйича илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси мутахассислари нодир металлар асосида янги турдаги маҳсулотнинг илк намуналарини тайёрлашга эришди.

    Бундан ташқари, комбинатнинг ишлаб чиқариш занжирида технологиялар самарадорлигини ошириш бўйича катта аҳамиятли ишлар ўтказилмоқда. Жумладан, ҳам маҳаллий, ҳам хорижий шериклар билан биргаликда илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Мисол учун, бойитиш фабрикасининг оксидланган мис рудалари ва чиқиндиларини қайта ишлаш, шунингдек, маҳаллий хомашёдан олеин кислотасини ва кўпик яратувчи воситанинг флотациясида қўлланадиган Т-92 реактивини олиш бўйича Россия Федерациясининг Минерал хомашёни бойитиш технологиялари лойиҳа институти билан ҳамкорлик қилинмоқда.

    Комбинат мутахасислари, рационализаторлик таклифларини илгари суриб, ишлаб чиқариш муаммоларини ҳал қилишда фаол иштирок этишмоқда. Уларни ишлаб чиқаришга жорий этиш натижасида, 2020 йилда ОКМК 40,6 миллиард АҚШ доллари қийматида иқтисодий самарадорликка эришди.

    Маълумотлар шериклик ҳуқуқи асосида тайёрланди.

    06.03.2021, 18:00   Изоҳ (0)   28471
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    8 мартни қаерда мароқли ўтказиш мумкин?

    06.03.2021, 15:00

    Asaxiy.uz раҳбари Ўзбекистон бўйлаб 48 соат ичида етказиб бериш хизмати йўлга қўйилганлигини маълум қилди

    06.03.2021, 12:00

    Seoul Mun: Бизнес ва дам олиш учун катта имкониятлар оламига шўнғинг

    06.03.2021, 09:00

    Realme’дан баҳорги чегирма: Buds Q симсиз қулоқчинларни совға сифатида олинг

    05.03.2021, 18:00

    Mediapark’да чегирмалар кечаси!

    05.03.2021, 15:00

    Alfa Invest – янги қиёфа билан янги марралар сари

    05.03.2021, 12:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда 60 фоиз қотилликларга оилавий низолар сабаб бўлган — Сенат

    Ўзбекистон | 14 август, 23:44

    “Бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун барча чораларни кўрамиз” — Шерзод Кудбиев аҳолидан асоссиз ечиб олинган солиқлар қайтарилгани ҳақида

    Ўзбекистон | 14 август, 23:22

    Ҳиндистонлик аёл Labubuни хитой маъбуди деб янглишиб, унга ибодат қила бошлади

    Дунё | 14 август, 23:20

    Аляска саммити бошланмасиданоқ Путин глобал тартибни ўз истагига кўра қайта шакллантирмоқда — The Washington Post

    Дунё | 14 август, 23:10

    Барча мактаб ва боғчаларда мажбурий меҳнат устидан рейдлар ўтказилади

    Ўзбекистон | 14 август, 23:00

    Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади

    Ўзбекистон | 14 август, 22:48

    Қозоғистонда сичқон ҳужайраларидан шувоқ чангига қарши антитана яратилди

    Дунё | 14 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.