• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент шаҳар ИИББ вояга етмаган ўғлини ИИО ходимлари калтаклаганини айтган аёлнинг видеосига изоҳ берди

    Тошкент шаҳар ИИББ ижтимоий тармоқларда бир аёл ўзининг вояга етмаган ўғлининг калтакланишида ИИО ходимини айблаётгани тасвирланган видеога изоҳ берди.

    Фото: Telegram

    Фото: Telegram

    Интернет тармоқларида вояга етмаган М.Ж.нинг онаси томонидан қилинган мурожаат тарқалди. Унда аёл 16 ёшли вояга етмаган ўғли «Малика» савдо комплексида бўлган жанжалда гўёки Миллий гвардия ходимининг ёнини олганини, шунда Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ходимлари ўғлини ушлаб, уриб, дўппослаганини айтиб ўтган.

    Пойтахт ИИББнинг маълум қилишича, 31 январь куни тахминан соат 21:00 ларда Юнусобод тумани Истиқлол кўчасида турган, юридик шахсга тегишли бўлган Damas русумли автомобилдан номаълум шахслар 25 миллион сўмлик мулкни ўғирлаган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «а» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ўтказилган тезкор тергов ҳаракатлари давомида гумон қилинувчилар аниқланиб, ушланган. Улардан бири 19 ёшли Аурилло А. қамоққа олинган, 22 ёшли Алфреда Г.ни ушлаш чоралари кўрилмоқда. 16 ёшли М.Ж. вояга етмаганлиги инобатга олиниб, унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чораси танланган.

    Таъкидланишича, ўғирланган буюмларнинг кўп қисми М.Ж.нинг яшаш жойида аниқланган ва олиб қўйилган.

    Шундан сўнг, 9 февраль куни тахминан соат 16:20 ларда Шайхонтоҳур туманидаги «Малика» савдо мажмуаси ҳудудида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ППХ ва Миллий Гвардия бошқармаси ходимларига 17 ёшли Хожиакбар С. ва Азизбек А. мурожаат қилиб, Азизбек сотмоқчи бўлган телефонни олиб қўйган шахсларга чора кўришларини сўраган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, савдо мажмуаси ҳудудидаги ҳолатда М.Ж. фаол иштирок этган.

    Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари жабрланувчиларнинг сўзига кўра, гумон қилинувчини ушлаганида бир нечта фуқаро ўзларининг хатти-ҳаракатлари билан ходимларга ўз хизмат вазифасини бажаришига тўсқинлик қилиб, Миллий гвардия ходимига тан жароҳати етказган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 277-моддаси (безорилик) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

    Жанжалда иштирок этган шахслар аниқланиб, қонуний тартибда ушланган. Улар 26 ёшли Абдулазиз Э., 20 ёшли Абдулазиз Т., 24 ёшли Саидрасул Х., 40 ёшли Боходир И., 32 ёшли Исмоил М., шунингдек, вояга етмаганлар Д.М. ва М.Ж., яна бир шахснинг — 25 ёшли Г.Ш.нинг қаердалиги аниқланмоқда.

    Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари жанжалнинг барча иштирокчиларини аниқлаш ва ушлаш чораларини кўраётган бир вақтда вояга етмаган М.Ж. яна гумон қилинувчи сифатида ички ишлар органлари ходимлари эътиборига тушган.

    16 февраль куни Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга 28 ёшли Зибогул А. ариза билан мурожаат қилиб, у таъмирлаш учун олиб борган телефонини олиб қўйган шахсга нисбатан чора кўришни сўраган. Аниқланишича, Зибогул А. телефонини таъмирлашдан сўнг қайтариб беришини сўраганида телефонини олган шахс унга тан жароҳати етказган. Натижада жабрланувчи 1-сонли Республика Клиник шифохонасига тиббий ёрдам учун мурожаат қилган. Кузатув камераларидан олинган тасвирларда аёлга тан жароҳати етказиш ҳолатлари акс этган ва аёл унга тан жароҳати етказган 16 ёшли М.Ж.ни таниб олган.

    18 февраль куни 16 ёшли М.Ж.га нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. 2 март куни жиноят ишлари бўйича апелляция суди томонидан М.Ж.нинг онаси томонидан берилган аризага асосан қамоқ эҳтиёт чораси озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа эҳтиёт чорасига ўзгартирилган.

    Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан қўзғатилган ўғирлик факти билан боғлиқ жиноят иши, шунингдек, юқорида қайд этилган ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан қўзғатилган жиноят ишлари Шайхонтоҳур тумани прокуратурасига ўрнатилган тартибда бирлаштириш учун юборилган.

    «Шунинг учун 16 ёшли М.Ж. тергов идоралари томонидан гумон қилинувчи сифатида жалб қилиниб, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилган бўлишига қарамасдан, тергов ҳаракатлари олиб борилаётган бир вақтда яна жиноят содир этаётганлигини инобатга олиб, унга нисбатан 2 март куни яна қамоқ эҳтиёт чораси танланган», — дейилади хабарда.

    Бугунги кунда 16 ёшли М.Ж. Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «в» банди (ўғирлик), 219-моддаси 1-қисми (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш), 277-моддаси 3-қисми «а» ва «г» бандлари (безорилик), 168-моддаси 2 ва 3-қисмлари (фирибгарлик)да кўрсатилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинмоқда. Тергов идоралари томонидан 16 ёшли М.Ж.нинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда..

    Мавзуга доир:

    • Тошкентда 9 ёшли қизнинг телефонини тортиб олиб, уни сотиб юборган жуфтлик қўлга олинди
    • «Малика»даги пичоқбозлик акасининг ўчини олмоқчи бўлган ука томонидан содир этилган. Ҳозирда айбланувчи ҳам, жабрланувчи ҳам қидирилмоқда

    05.03.2021, 14:22   Изоҳ (0)   26190
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзгидромет» 6 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

    05.03.2021, 13:09

    Ўзбекистон чегарасини икки ойда 378 мингдан ортиқ йўловчи кесиб ўтган. Уларнинг 173 нафарида коронавирус тасдиқланган

    05.03.2021, 12:22

    Tashkent City’да иккита боғбон бир-бири билан уришиб қолди

    05.03.2021, 12:10

    «Россельхознадзор» Россияга Навоий ва Қашқадарёдаги олтита корхонадан помидор олиб киришга рухсат берди

    05.03.2021, 11:11

    Freedom House Ўзбекистонни яна «эркин бўлмаган» мамлакат дея топди

    05.03.2021, 10:47

    Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди

    05.03.2021, 10:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Apple Трамп босими остида АҚШга 100 млрд доллар сармоя киритади

    Дунё | 7 август, 12:30

    Трампни ўлдириш билан таҳдид қилган 22 ёшли йигит ушланди

    Дунё | 7 август, 12:10

    Расман. Сон Ҳён Мин — “Лос Анжелес” футболчиси

    Спорт | 7 август, 12:04

    Instagram: туғилган кунини нишонлаётган Ёрқинхўжа Умаров, фирибгардан огоҳлантираётган Шаҳло Зоирова, АҚШга кетаётган “Қалпоқ”чилар

    Маданият | 7 август, 11:56

    Чорвоқдаги Sea Breeze Uzbekistan лойиҳаси инвестори ўз ҳисобидан канализация тизимини қуради

    Ўзбекистон | 7 август, 11:35

    Исроилликлар Meta компаниясидан 1 млрд доллар ундирмоқчи

    Дунё | 7 август, 11:30

    Ҳамзат Чимаев ўзини Конор Макгрегор билан таққослашларига муносабат билдирди

    Спорт | 7 август, 11:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.