Asus компанияси тез орада геймерлар учун мўлжалланган янги ROG Phone 5 смартфонининг тўлақонли тақдимотини ўтказади. Янги қурилма нафақат қўшимча дисплей, балки кенг ҳажмли тезкор хотира — 18 гигабайтга эга бўлиши кутилмоқда, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.
Ҳозирга қадар смартфонларга ўрнатилган энг катта тезкор хотира 16 гигабайтни ташкил этмоқда, бироқ одатда у ўйин учун мўлжалланган флагманларга ўрнатилади. Замонавий «оддий» қурилмалар 8 гигабайтдан катта тезкор хотира камдан кам ҳолларда эга бўлади, энг қиммат iPhone 12 Pro Max’га масалан, 6 гигабайт тезкор хотира ўрнатилган.
ROG Phone 5’га янги Snapdragon 888 процессори ва 144 герцли янгиланиш частотасига эга AMOLED-дисплей ўрнатилади. Янги чип яхшиланган совутиш тизимига қўшимча ёрдам бериши ва мунтазам юклама вақтида такт часотаси «ташлаб юбормаслигини» таъминлаши керак. Шунингдек, смартфон сиғими 6000 мА/соатга тенг аккумулятор билан жиҳозланади.
Қизиқ жиҳати, Asus’нинг бундан олдинги смартфони ROG Phone 3 эди — компания ирим-сиримлар сабаб смартфонга тўрт рақамини бермаган. Айрим Осиё давлатларида ушбу рақам омадсиз ҳисобланади, шу сабабли учинчи сериядан кейин смартфоннинг бирданига бешинчи серияси тақдим этилмоқда.
Ҳозирча ROG Phone 5 нархи қанчани ташкил этиши номаълум, ундан олдинги версияси 800 доллардан сотилган эди.