Сирдарё вилояти, Гулистон тумани «Бешбулоқ» маҳалласидаги хонадонларнинг бирида икки бошли бузоқча туғилди, деб хабар бермоқда «Сирдарё хабарлари» нашри.

Фото: «Сирдарё хабарлари»

Хабарга кўра, бу каби ноёб ҳодиса мазкур маҳаллада аввал содир бўлмаган. Шу билан бирга, 28 февраль куни эрта тонгда туғилган ушбу бузоқча узоқ вақт яшай олмаган.

Фото: «Сирдарё хабарлари»

Аввалроқ Самарқандда «қанотли» бузоқча туғилгани ҳақида хабар берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг мартида Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида 6 оёқли бузоқ, 2014 йил Жиззахда эса 5 оёқли қўзичоқ туғилган эди.