• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Мадриднинг фашистлар томонидан ишғол қилиниши. Испаниядаги фуқаролик уруши тарихидан

    Испания ҳақида гап кетганда, энг аввало, хаёлимизга Мигель де Сервантес, Лопе де Вега, Франсиско де Кеведо ва албатта, Эрнест Ҳемингуэйнинг асарларидан тортиб, уларнинг аччиқ ҳамда ширин хотираларидан то испанларнинг қизиқ ва шу билан бирга ўзига хос интригаларга бой тарихи келади. «Дарё» ана шундай воқеалардан бири генерал Франсиско Франконинг жангсиз Мадридни эгаллаши ва бунинг ортидан Испания ҳаётида юз берган сиёсий воқеалар ҳақида ҳикоя қилади.

    1930 йиллардаги Мадрид қиёфаси

    Америкалик таниқли ёзувчи Эрнест Ҳемингуэй ўз хотираларида Испаниядаги юзага келган вазиятни эслаб «газеталарни ўқирканман, юрагимни Мадрид ва Испаниядаги воқеаларнинг изтироби чулғаб олди», дея ёзганди. Ҳемингуэй, ҳаттоки, минг доллар қарз олиб, бу пулни диктатура режимига қарши курашаётган аскарларнинг яраланган дўстлари учун тиббий дори-дармонлар учун харж қилинишига ҳам ҳисса қўшади.

    Герника.

    Герника.
    Фото: Google Images

    ХХ асрнинг 30 йилларидаги Мадрид ҳаёт саноатлашишининг маркази эди. 1931 йилда қабул қилинган конституцияга мувофиқ, Мадрид испан монархиясининг расмий пойтахти деб эълон қилинади. 30 йиллар Мадриднинг жўшқин сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришларни бошдан кечираётган даври бўлди. Мамлакатда «арт-нуво» услубидаги архитектуравий иншоотлар қуриш бошланди. Телеграф, банк, суғурта соҳалари шиддат билан ривожланди. Бу давр испан маданиятида кумуш давр сифатида фанга кирди. Аммо ривожланиш шиддатли бўлса-да, аҳолининг аксари саводсизлигича қоларди. Мадрид аҳолисининг кескин ўсиши оқибатида Мадридда қашшоқлик даражаси ҳам муттасил ўсиб борарди. Бу эса шаҳар аҳолисида тенгсизликни кучайтирди, уларнинг орасида ўз ҳуқуқлари учун курашга отланган ва бутун Испанияда тартибнинг ўзгариши ҳамда ислоҳотларнинг амалга оширилишидан умид қилаётганлар кўпчиликни ташкил қиларди. Бу эса мамлакатдаги вазият қалтислигидан ва тез орада инқилоб бўлишидан дарак берарди.

    Инқилобнинг бошланиши

    Мамлакат XIX асрдан бери ислоҳотларни кутаётган демократик кучлар ва эскича бошқарув тизими тарафдорлари ўртасида кечаётган кураш майдонига айланди. 1931 йилда монархиянинг қулаши ортидан Иккинчи Испания Республикаси ташкил топади. Ижтимоий вазиятнинг оғирлашуви 1930 йиллардаги депрессияни келтириб чиқаради. Ўнг сиёсий кучлар фашизм байроғи остида бирлашади ва Испан фалангаси ташкилотини тузади. Басклар ва каталонияликлар мавжуд вазиятдан фойдаланган ҳолда мустақиллик учун кураш бошлади. Мамлакатдаги социалистлар ва либераллар тобора радикаллашиб борди. Мамлакатдаги анархистлар эса вазият юзага келганини пайқаган ҳолда қўзғалон уюштиради. Либерал кучлар мамлакатнинг қутбланиши олдида ожиз қолади ва бирор-бир сиёсий ислоҳот ўтказа олмайди.

    Фото: Google Photos

    Бошқа тарафдан Испаниядаги вазият 1919 йилда Версал шартномасини имзолаган Буюк Британия, Франция ва Совет Иттифоқи, Германия ҳамда Италия ўртасида юзага келган қарама-қаршиликнинг исканжасига тушади. Совет Иттифоқи Германиядан келаётган таҳдидни тушунган ҳолда Франция билан яқин алоқада бўлишга интилади, Германия эса Италия ҳукуматини ўзининг иттифоқчисига айлантиради. Бу эса фашизм ғоясининг «қизил мафкура»га қарши ҳаракатини бутун дунёга ёйишига ёрдам бериши лозим эди.

    1936 йил 16 февралдаги сайловлар натижасида Испания парламенти — Кортесда социалистлар, коммунистлар ва баск ҳамда каталон миллатчиларини бирлаштирган Испания социалист ишчи партияси ғалаба қозонади. Мануэль Асанья мамлакат президенти бўлади. Бу эса қарама-қарши тарафларнинг адоватини янада кучайтириб юборди. Миллий фронтнинг сайловдаги ғалабасидан кейин консерватив удумлар тарафдори бўлган ҳарбийлар тўнтаришга тайёрлана бошлади. Фитнанинг бошида расмий жиҳатдан португалиялик генерал Хосе Санхуро турган бўлса-да, инқилобга бош қўшган асосий фигуралар Эмилио Мола ва Франсиско Франко бўлди.

    Исёнга қарши инқилоб

    1936 йилнинг 16 июль санасида генерал Мола кўрсатмасига биноан барча тарафдорларга исён кўтариш хабари берилди. Исён кутилмаганда ва тўсатдан бошланиши, барча ҳудудларда бир вақтда бошланишига алоҳида урғу берилди. 17 июль санасида испанлар назоратидаги Марокашда қуролли исён бошланди. Орадан бир кун ўтиб бу исён бутун Испания ҳудудига ёйилди.

    Испания бош вазири бу вазиятда нима қилишини билмай истеъфо берди. Либераллардан бўлган Хосе Хирал барча аҳолини қурол билан таъминлаш ҳақида буйруқ беради. Бу эса катта хато эди. Мадрид ва Барселона қуролли исёнга қарши курашнинг ўчоғига айланади. Испаниядаги фуқаролар уруши даврида Совет Иттифоқининг 4 минг кўнгилли аскари, Германия ва Италиянинг 200 мингга яқин аскари иштирок этди. Мадридликлар диктатура тарафдорларининг қаршилигини синдириш учун Гвадалахара тарафга қўшин юборади. Аммо исёнчиларнинг ҳимоячиси ва етакчиси Хосе Санхуро 1936 йил авиаҳолакатда вафот этади. Шунда генерал Франко қалтис вазиятни ўз фойдасига ҳал қилиш учун Адольф Гитлер Германиясига мурожаат қилади. Гитлер ва Бенито Муссолини ҳукумати Испаниядаги генерал Франконинг қўшинлари юришини ҳимоя қилишга келади. Бу Франконинг муваффақиятини таъминлайди ва уни 1936 йилда Испания ҳокими мартабасига келтиради. Франко олдидаги энг асосий вазифа эса Мадриднинг олиниши эди.

    Франция, Совет Иттифоқи, Германия ва Италия ҳукуматлари Испанияда юзага келган вазиятга аралашмаслик ҳақида шартнома имзолаган бўлса-да, Германия ҳукумати Испаниядаги тарафдорларига ҳарбий техника етказиб бериш борасида амалий ёрдам кўрсатади. Бу эса келишилган битимни бузиш эди. Совет Иттифоқи ҳам четда қолмасдан Испаниядаги демократик кучларни қувватлашга ўз ҳарбий гарнизонларини, учоқларини юборишга қарор қилади. Бир-биридан яширинча иш олиб борадиган иттифоқчилар орасидаги жанг ҳам бошланишига яқин қолганди. Ўша кезларда Мадридда бўлган Ҳемингуэй пойтахтдаги «Флорида» меҳмонхонасида истиқомат қилар ва Испанияда республикачиларнинг ғалаба қилишига кўз тикканди.

    Фото: Google Photos

    Мадриднинг ишғол қилиниши

    Машҳур испан рассоми Пабло Пикассо ҳам франкочиларнинг фашизм билан алоқага киришганидан мамлакатнинг келажаги яқин келажакда қонли тарих билан ёзилишини англарди. Германия тақдим қилган қирувчи учоқлар испан шаҳарларини ҳаво ҳужумига тутаётган бир даврда Пабло Пикассо ўзининг энг машҳур асари «Герника»ни яратади. Асарда диктатура ва фашизм халқларни қандай яксон қилганлиги тасвирланади. Асар дастлаб омма тарафидан яхши кутиб олинмаган бўлса-да, кубизм йўналишига мансуб бу асар кейинроқ оммани илҳомлантирган ҳамда Испаниядаги қонли можароларнинг асл моҳиятини ифодалаши асарни машҳур қилиб юборди.

    Бу пайтда испан диктатураси тарафдорлари Мадрид тараф от сурарди. Мамлакатдаги демократик кучлар тарафдорлари матонат билан франкочиларга қарши кураш олиб борса-да, бу сафар омад Франсиско Франко тарафида эди. Айнан шу пайтда «бешинчи колонна» деган ибора жамоатчиликнинг нутқига кириб келади. Бу ибора генерал Франконинг жосуслик хизматига бориб тақалиб, ҳозирда мавжуд сиёсатга қарши бўлган ички душманларга қаратилган ибора сифатида қўлланилмоқда. «Бешинчи колонна» ёрдами ўз вазифасини ўтаб, 15 октябрь санасида диктатор Франко тарафдорлари немис ва итальян қўшини ёрдамида Мадрид мудофаасини ёриб ўтади. Мадриднинг ишғол қилиниши республикачилар учун катта зарба бўлади. Натижада, шу тариқа Испанияда генерал Франконинг 1975 йилга қадар давом этган диктатураси ўрнатилади.

    Испанияда демократик ва фашистик тузумнинг кураши охир-оқибатда Франконинг ғалабаси билан якунланади. Натижада, республикачилар Франконинг миллатчилиги олдида ожизланади. Халқаро ҳамжамият эса Испанияда Франсиско Франконинг ҳукумат тепасига келганини расмий равишда эътироф этишдан бошқа чораси қолмаганлини таън олишга мажбур бўлади.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    28.02.2021, 15:15   Изоҳ (0)   19245
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    WSJ: АҚШ Арктикада Россияга қарши курашиш учун сунъий йўлдошларни янгиламоқчи

    28.02.2021, 14:35

    Доминикан президенти Гаити билан чегарада девор қуриш режасини маълум қилди

    28.02.2021, 13:13

    Тожикистон ташқи қарзининг 96 фоиздан ортиғи давлат хизматларини амалга ошириш мақсадида олингани маълум қилинди

    28.02.2021, 12:33

    Арманистон Мудофаа вазирлиги армия сиёсатдан ташқарида эканини маълум қилди

    28.02.2021, 11:32

    Жо Байден АҚШнинг Суриядаги авиазарбаси сабабини маълум қилди

    28.02.2021, 11:11

    Швейцарияда 16 киши коронавирусга қарши эмлангандан сўнг вафот этди

    28.02.2021, 10:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.