Дунёнинг энг бадавлат кишиларидан бири, Berkshire Hathaway бош директори Уоррен Баффет Pfizer/BioNTech компаниясининг вакцинаси билан коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда Bloomberg нашрига таяниб, «Коммерсантъ» хабар берди.
Америкалик миллиардер 90 ёшни қаршилаган. Аввалроқ бу вакцинани Баффетнинг ҳамкори, Berkshire Hathaway’нинг раис ўринбосари Чарли Мангер ҳам қабул қилган эди. Унинг ёши 97 да. Миллиардернинг ёрдамчисига кўра, вакцинация муваффақиятли ўтган.
Bloomberg Billionaires Index рўйхатида Уоррен Баффетнинг бойлиги 92,7 миллиардга баҳоланиб, рейтингнинг еттинчи ўринини банд қилиб турибди. Рўйхатда Amazon асосчиси Жефф Безос (180 миллиард доллар), SpaceX ва Tesla асосчиси Илон Маск (176 миллиард доллар) ва Microsoft асосчиси Билл Гейтс (135 миллиард доллар) етакчилик қилмоқда.
Аввалроқ Билл Гейтс ҳам коронавирусга қарши эмлангани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)