2016 йилдан Ўзбекистон ҳукумати томонидан амалга оширилган таркибий ислоҳотлар иқтисодиётдаги кўплаб самарасизликларни бартараф этди, аммо сиёсий ва ижро этилиш хавфини туғдирадиган энг қийин ислоҳотлар ҳали олдинда. Бу ҳақда Moody’s Investors Service рейтинг агентлигига таяниб, Spot хабар берди.
Таъкидланишича, яхшиланган иқтисодий сиёсат, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар ва ташқи алоқаларни мустаҳкамлаш ижобий кредит рейтингига сабаб бўлади ва шу қаторда хавфларни келтириб чиқариши ҳам мумкин.
«Бугунги кунда Ўзбекистонда давлат назоратини юмшатиш, давлат ҳукуматини ислоҳ қилиш ва ташқи сиёсатни қайта тиклаш каби ҳаракатлар мамлакат рейтингига чеклов бўлган заифликларни бартараф этади», — дейди Moody’s вице-президенти ва таҳлилчиси Нишад Мажмудар.
Шу билан бирга, ички иқтисодиётни хусусий ва халқаро рақобат учун очиш иқтисодий бузилишларга сабаб бўлиши мумкин. Агар бозор ислоҳотларининг тақсимловчи таъсирлар эътиборга олинмаса, ижтимоий барқарорлик хавф остида бўлиши мумкинлигини қўшиб қўйди Мажмудар.
Ички иқтисодиётни рақобатга очиш учун қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилди:
- ҳокимият нархларни назорат қилишни бекор қилди;
- чет эл валютасини сотиб олишдаги чекловлар олиб ташланди;
- қишлоқ хўжалиги ва ер ислоҳотлари амалга оширилди;
- суд тизимини қайта қуриш жараёни бошланди.
Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2023 йилгача ўсишда давом этса-да, у B1 кредит рейтингидан паст бўлиб қолади. Давлат қарзининг ўсиши валюта курсининг кўтарилишига боғлиқ бўлиши мумкин, чунки умумий давлат қарзининг 90 фоизи чет эл валютасида ва банк секторининг катта қисми доллар валютасида иш юритади.
Изоҳ (0)