• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Чинозда тадбиркорга 12 800 доллар эвазига 1,3 гектар ер ажратиб беришни ваъда қилган туман ҳокимлиги ходими ушланди

    Ўзбекистон Давлат хавфсизлиги хизмати мамлакат бўйлаб ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қатор қонунбузарликларни аниқлади. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати «Дарё»га хабар қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Хусусан, Тошкент вилоятининг Чиноз тумани ҳокимлигида ишловчи мансабдор шахс балиқчилик хўжалиги ташкил этишни режалаштирган тадбиркорга 1,3 гектар ер майдони ажратилишига ёрдам беришини айтиб, хизмати эвазига 12 800 АҚШ доллари талаб қилади.

    ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси ходимларининг Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида мазкур шахс дастлабки ҳужжатларни тайёрлаш учун сўралган пулдан 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

    Шунингдек, Хоразм вилояти Гурлан туманида истиқомат қилувчи фуқаро укасининг номига аукционда ютиб олинган 5 сотих ерни, шунингдек, унинг ёнида жойлашган туман ҳокимлиги захирасидаги 48 сотих ер майдонини ҳокимликда ишловчи мансабдор танишлари ёрдамида харидор фуқаро номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, эвазига жами 46 минг АҚШ доллари сўрайди.

    Шундан 20 минг АҚШ долларини аванс сифатида олган вақтида ДХХ ва Департамент ходимлари томонидан ушланди.

    Шу билан бирга, Сирдарё вилоятида фаолият юритувчи адвокатлик фирмаси адвокати гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноят содир этганлиги учун Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш) билан айбланаётган, Гулистон шаҳрида яшовчи фуқарога нисбатан озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишига ёрдам беришини айтиб, 5 минг АҚШ доллари сўрайди.

    ДХХ, Бош прокуратура ва Департаментнинг вилоят бошқармалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда адвокат сўралган пулни олган вақтида ушланди.

    Бундан ташқари, ДХХ Қашқадарё вилояти бошқармаси ва Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Касби туманида яшовчи шахс Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи фуқарони ўзининг танишлари орқали Миллий гвардия тизимига ишга киритиб қўйиш эвазига ундан 2 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

    Яна бир ҳолатда Қарши туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази бош ҳисобчиси «темир дафтар»га киритилган уч нафар фуқарога 6 миллион 690 минг сўмдан, жами 20 миллион 70 минг сўм миқдорида субсидия маблағлари олишларида ёрдам беришини айтиб, эвазига 600 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва Департамент ходимлари томонидан ушланди.

    Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган.

    Бундан аввал Тошкент вилоятида ҳоким қарорини сохталаштириб, аслида йўқ бўлган уйларни 100 минг долларга сотишга уринган шахслар қўлга олингани, Жиззахда 1 миллион сўм эвазига COVID-19’га чалинганлик ҳақида сохта ташхис қўйиб берган шифокорга жиноят иши қўзғатилгани ҳамда Тошкентда фуқароларни 6500 доллар эвазига вагон кузатувчиси лавозимига ишга киритиб қўймоқчи бўлган «Ўзтемир йўлйўловчи» ходимлари ушлангани ҳақида хабар берилган эди.

    24.02.2021, 06:25   Изоҳ (0)   8915
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада «Ёшлар дафтари»га киритилган 303 нафар ишсиз ёшга деҳқончилик учун ер берилди

    24.02.2021, 05:30

    Тошкентда чиқиндиларни саралаб йиғиш тажрибаси 24 та маҳалладан бошланади

    24.02.2021, 00:48

    Тошкент вилоятида 55 млн сўм миқдорида қалбаки пулларни муомалага киритмоқчи бўлган шахслар ушланди

    24.02.2021, 00:24

    Тошкентда янги университет ташкил этилади

    23.02.2021, 23:27

    Яшнободда мардикорлик билан шуғулланувчи шахс ўзини ИИБ ходими сифатида таништирган маст фуқарони калтаклаб, ўлдириб қўйди

    23.02.2021, 23:11

    Бухорода фуқарони ишга жойлаштириш эвазига 700 доллар пора талаб қилган катта ҳамшира қўлга олинди

    23.02.2021, 22:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.