• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Эркин сўз жамиятнинг хотиржам ривожланишига халақит бермаслиги керак» — Алишер Қодиров

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари, «Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга, шунингдек, «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги қонунга киритилиши режалаштирилаётган ўзгартиришлар борасидаги фикри билан бўлишди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Аввалроқ «Миллий тикланиш» ва «Адолат» партиялари ҳокимият вакилларининг қонуний талабларига фаол бўйсунмаслик, оммавий тартибсизликлар ва фуқароларга нисбатан зўравонлик ишлатишга даъватлар учун жиноий жавобгарликни жорий этиш борасидаги қонун лойиҳаси ташаббуси билан чиққан эди.

    Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 201-моддасига қўшимча киритилмоқда. Унда фуқароларни Ўзбекистон қонунчилик ҳужжатлари талабларини бажармасликка ёки бузишга, шу жумладан, оммавий ахборот воситаларидан, телекоммуникациялар тармоқларидан, интернет жаҳон ахборот тармоғидан, шунингдек, матнни нашр этиш ёки бошқа шаклда кўпайтириш турларидан фойдаланган ҳолда оммавий даъват қилиш каби ҳуқуқбузарлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 60 бараваридан 80 бараваригача миқдорда жарима солинади.

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 15 февраль куни қонун лойиҳасини кўриб чиқишни бошлади. Парламент қуйи палатасининг маълум қилишича, сўнгги вақтларда веб-сайт ёки веб-сайт эгалари, шу жумладан, блогерлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларнинг ахборот олиш ва уни тарқатиш маданияти тўлиқ шаклланмагани сабабли, бошқа шахсларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказиш ҳолатлари кузатилмоқда.

    «Қолаверса, бундай шахсларнинг ахборот тарқатиш соҳасидаги ҳуқуқий маданияти шаклланмаганлиги келажакда улар томонидан қонун талаблари бузилишига, мамлакатнинг конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват этишга, уруш, зўравонлик ва терроризм, шунингдек, диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғояларини тарғиб қилиш сабабчи бўлиши мумкин», — дейилади хабарда.

    Алишер Қодировнинг айтишича, эркин сўз қанчалар эркин бўлмасин жамиятнинг хотиржам ривожланишига халақит бермаслиги керак. «Тартибсизликларга чақириш, халқнинг кўп қисми ишонч билдирган ҳокимиятга эътирозини қонунга зид шаклда билдириш бутун дунёда жазоланади», — дейди у.

    Унинг сўзларига кўра, «хабарсиз ва норози озчиликни сиёсий босим қуролига айлантиришни ўрганиб олган рақиб одатдагидек ‘сўз эркинлигига таҳдид’ билан юриш қилмоқда».

    Депутатнинг ҳисоблашича, «Миллий тикланиш» ва «Адолат» партиялари томонидан ташаббус қилинган қонун лойиҳаси Ўзбекистонда тинч-хотиржам, эмин-эркин ва демократик ривожланишга хизмат қилади.

    «Бошқариладиган бебошликни мақсад қилган, халқ хотиржамлиги, манфаатлари ва эркин сўзнинг қадрига тупуриб, уларни ғаразли ўйинларида ўйинчоқ қилиб олган бузғунчиларнинг қўлини боғлайди. Ҳеч ким танқидга, тўғри сўзга, эркин фикрни баралла айтишга қарши эмас. Эркин сўз ақл, фаросат ва журъат талаб қилади. Ҳақ сўзни гапираётган одам номини яширмайди, бировнинг ортига беркиниб бақирмайди», — дейди Алишер Қодиров.

    Қонунчилик палатаси вице-спикерининг ҳисоблашича, эркин сўздан энг катта фойда — жамият зарарига ишлаётган хатоларни кўрсатиб, уни бартараф этиш йўлини таклиф қилиш.

    «Халқ ишончи билан ваколатга эга бўлган ҳокимиятга қарши курашишга чақирадиган сўз қачон ва қандай ҳокимиятга қарши бўлишидан қатъи назар, ҳуқуқбузарлик сифатида баҳоланиши ва жазоланиши зарур», — дейди у.

    Legalmax юридик фирмасининг бошқарув шериги Муҳаммадали Маҳмудов 19 февраль куни қонунчиликка киритилаётган ўзгартириш биринчи навбатда блогерлар ва фаол фуқаролик позициясига эга шахсларнинг фаолиятини тартибга солишга йўналтирилганини маълум қилган.

    Унинг сўзларига кўра, қонунчиликда блогерлар тушунчаси йўқлигига аниқлик киритиб олиш муҳим, бунга қонун чиқарувчилар эътибор бериши керак. Улар ҳақида фақатгина «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги қонунда тилга олинган — «блогер веб-сайт ва веб-саҳифага эгалик қилувчи шахсдир».

    «Аммо ҳозирги вазият умуман бошқача. Telegram, ‘жонли журнал’ ёки бошқа интернет майдончалари орқали янгиликларни тарқатиш ахборотлаштириш тўғрисидаги қонун билан тартибга солинадиган соҳадан анча чиқиб кетган. Шу сабабли киритилиши режалаштирилаётган яхшилаб ўйланмаган ўзгартиришлар ҳали қабул қилинмасидан эскирган ҳисобланади. Бунинг устига эскирган ўзгартиришлар эскирган қонунга киритилмоқда», — дейди у.

    Мавзуга доир:

    • «Биз Ўзбекистонда машина сотиб оладиган 300 минг одамни ўйлаб, мамлакат иқтисодиётини хавфга қўя олмаймиз». Алишер Қодиров UzAuto Motors атрофидаги танқидларга муносабат билдирди
    • Депутат Алишер Қодиров аҳолининг коммунал тўловлар бўйича қарздорлигини камайтириш йўлини таклиф қилди

    22.02.2021, 14:46   Изоҳ (0)   20584
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилоятида 3 та кўп қаватли уй, савдо мажмуаси ва божхона терминали ноқонуний равишда қурилаётгани аниқланди

    22.02.2021, 14:22

    Тошкентда тез тиббий ёрдам ходимлари калтаклангани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

    22.02.2021, 14:10

    Тошкент вилоятида ҳоким қарорини сохталаштириб, аслида йўқ бўлган уйларни 100 минг долларга сотишга уринган шахслар қўлга олинди

    22.02.2021, 13:21

    Ўзбекистонда 23 февраль куни шамол тезлиги кучайиб, вақти-вақти билан ёмғир, айрим жойларда қор ёғади

    22.02.2021, 13:09

    Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашидаги нутқи 22 февраль куни жонли эфирда намойиш этилади

    22.02.2021, 12:13

    Ўзбекистондаги маҳаллалар жиноятчилик ҳолатига қараб «қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифага ажратилади

    22.02.2021, 12:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Самарқандда мансабдорлар экспортни қўллаб-қувватлаш учун ажратилган пулларни ўзлаштиргани аниқланди

    Ўзбекистон | 2 июл, 19:10

    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда

    Реклама | 2 июл, 18:00

    “Қаттиққўл ҳокимият ва уруш эффекти” — Қирғизистон жон бошига даромад бўйича Марказий Осиёда биринчи ўринга чиқди

    Марказий Осиё | 2 июл, 18:55

    Сериал ўз вақтида тугади: “Калмар ўйини” 3-мавсумининг кутилмаган, аммо ажойиб тарзда якунланишининг 5 сабаби

    Кино | 2 июл, 18:40

    Тошкент вилоятида яна 45 та нуқтада микро ГЭС қурилади

    Ўзбекистон | 2 июл, 18:25

    Германияда қидирувдаги эркак Эрон учун жосуслик қилишда айбланиб, ҳибсга олинди

    Дунё | 2 июл, 18:10

    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди

    Реклама | 2 июл, 16:30

    Кастингдан ўтган бўлса-да фильмда рол ижро этиш ҳуқуқидан маҳрум этилган актёрлар

    Кино | 2 июл, 17:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.