Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Машҳурлар жуфт сифатида ҳар томонлама мукаммал инсонни танлайди, деб ўйлаганлар янглишади. Уларнинг орасида севги ҳамда оила мустаҳкам бўлиши учун бўй ва ташқи кўриниш муҳим эмас, деб ҳисоблайдиганлар ҳам йўқ эмас.

Рози Хантингтон-Уайтли ва Жейсон Стейтем

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Victoria’s Secret’нинг собиқ модели Рози Хантингтон-Уайтлининг бўйи 175 сантиметрни ташкил қилади. Қаллиғи Жейсоннинг бўйи эса ундан паст.

Крисси Тайген ва Жон Леженд

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Мусиқачининг бўйи рафиқасиникидан 1 см баланд. Аммо Крисси пошнали босоножка киядиган бўлса, Жондан баланд  бўлиб туради.

Фаррелл Уильямс ва Хелен Ласичан

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Фарреллнинг дизайнерлик билан шуғулланадиган рафиқасининг бўйи ўзига нисбатан баланд. Аммо айнан Ласичан сабаб хонанда энг яхши кийинадиган юлдузлар рўйхатидан ўрин олади.

Михаил Галустян ва Виктория Штефанец

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Бўйи 163 см ташкил қиладиган Галустян ҳазилкашлиги ва самимийлиги билан аёллар қалбига йўл топа олади. Шу сабаб бўлса керак Виктория 2007 йилда унинг бўйи пастлиги ҳақида ўйлаб ҳам ўтирмай рафиқаси бўлишга рози бўлган.

Николь Кидман ва Кит Урбан

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Николь Кидманнинг турмуш ўртоғи бўйи 180 см ташкил қиладиган рафиқасидан 2 см паст.

Кэмерон Диаз ва Бенжи Медден

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Кэмероннинг бўйи 174 см, Good Charlotte гитарачиси Бенжиники эса 168 см.

Лив Тайлер ва Дейв Гарднер

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Дейв жуфт сифатида ҳамиша гўзал ва сарвқомат қизлар билан муносабатда бўлган. Рита Ора, Келли Брук ва Давиния Тэйлор билан учрашиб юрган Гарднер рафиқа сифатида ўзидан бўйи баландроқ бўлган Лив Тайлерни танлаган.

Эрин Дарк ва Дэниэл Редклифф

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Америкалик актриса Дэниэлдан нафақат бўй, балки ёш жиҳатидан ҳам катта. Жуфтлик 2012 йилда суратга олиш майдончасида танишган.

Карла Бруни ва Николя Саркози

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Франция собиқ президентининг бўйи рафиқасиникидан 10 сантиметрга паст.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Сезмагансиз ҳам: Фильм воқеаларидаги мантиққа тўғри келмайдиган қўпол хатолар (фото) 
Маҳаллий
Қатар амири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди (фото)
Карьера
Ҳокимият уларнинг қўлларида: Бутун дунёни бошқарадиган бешта оила (фото)