Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 19 февраль куни ўтказилаётган Халқ депутатлари Наманган вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳарларнинг иқтисодий кўрсаткичлари ҳамда камбағалликка қарши курашдаги фаолияти танқидий-таҳлилий кўриб чиқилмоқда, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Йиғилишда Шавкат Мирзиёев Уйчи тумани раҳбарятининг фаолиятидан қониқмаслигини таъкидлаб, кескин танқид қилди. Тумандаги 4 та сектор раҳбари йўл қўйилган камчиликлар, туман иқтисодий кўрсаткичлари яхшиланмагани, топшириқларни бажармагани учун вазифасидан озод қилинди.

Маълумот учун, Президент Шавкат Мирзиёев 27 январь куни Бухоро вилояти Когон шаҳар тўртта сектор (ҳоким, прокурор, ИИБ ва ДСИ бошлиқлари) раҳбарларини ишдан олган, уларнинг бир йиллик иш ҳақини кассага тўлатиш бўйича топшириқ берганди. Фарғона вилоятида 5 февраль куни ўтказилган халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясидан сўнг Шавкат Мирзиёев кутилмаганда Фарғона шаҳридаги «Шодиёна» маҳалласига борган. Маҳалла оралаб юриб, аҳоли билан учрашган. Аҳоли билан мулоқот қилиб, яшаш тарзи билан танишган, муаммоларини сўраган. Шундан сўнг Фарғона шаҳри «тўртлиги» вазифасидан озод қилинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Сезмагансиз ҳам: Фильм воқеаларидаги мантиққа тўғри келмайдиган қўпол хатолар (фото) 
Маҳаллий
Қатар амири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди (фото)
Карьера
Ҳокимият уларнинг қўлларида: Бутун дунёни бошқарадиган бешта оила (фото)