Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон терма жамоаси ва «Женоа» ҳужумчиси Элдор Шомуродов Генуяда (Италия) қандай уйда яшаётганлигини кўрсатди.

Россиялик журналист Нобель Арустамян билан бўлган суҳбатда 25 ёшли футболи ўзи истиқомат қилаётган уйни кўрсатди ва ундаги қулайликлар билан ўртоқлашди. Кўп қаватли иморатнинг иккинчи қаватида жойлашган хонадондан меҳмонхона, ошхона, ётоқхона ва бошқа хоналар ўрин олган.

Элдорнинг сўзларига кўра, у ушбу уйга «Женоа»га қўшилганидан 15 кун ўтгач кўчиб ўтган. Шомуродовгача ушбу хонадонда Антонио Санабрия истиқомат қилган. Ҳозирда «Бетис» (Испания) шарафини ҳимоя қилаётган парагвайлик футболчи 2019—2020 йилларда «Женоа» сафида тўп сурган.

Маълумот учун, Шомуродов 2020 йилги ёзги трансфер ойнасида «Ростов»дан генуяликлар сафига йўл олди. Элдор «Женоа» сафида 16 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 2 та голли узатма муаллифига айланди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Британия ҳукумати “Вагнер”ни террорчи ташкилот деб эълон қилмоқчи — The Telegraph
Дунё
АҚШда хавфли моддаларни олиб кетаётган юк поезди релсдан чиқиб кетди (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлади?