Футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 21-туридан ўрин олган сўнгги учрашув «Бавария» ва «Арминия» жамоалари ўртасида 15 февраль, душанба куни ўтказилди.
Муросасиз кечган учрашувда кучлар тенг келди. Дастлаб меҳмон жамоа аъзоси Михель Влап 9-дақиқада жамоасини олдинга олиб чиқди. 37-дақиқада Амос Пипер ҳисобни оширди.
Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида Роберт Левандовски ҳисобни қисқартирган бўлса, орадан бир дақиқа ўтиб Кристиан Гебауэр «Арминия»нинг 3-голини урди. Мувозанатни тиклаган голлар 57 ва 69-дақиқаларда Корантен Толиссо ҳамда Альфонсо Дэвис томонидан киритилди.
Шу тариқа Ҳанс-Дитер Флик бошчилигидаги Мюнхен клуби 21 турда 49 очко тўплаган ҳолда яққол пешқадам бўлиб турибди. «Арминия» ўзининг 18 очкоси билан 16-ўринда қолди.
21-турдан сўнг мусобақа жадвали қуйидаги кўринишга келди:
Бундеслига
21-тур баҳси
15 февраль, душанба
«Бавария»—«Арминия» 3:3
Голлар: 0:1 – 9 Влап, 0:2 – 37 Пипер, 1:2 – 48 Левандовски, 1:3 – 49 Гебауэр, 2:3 – 57 Толиссо, 3:3 – 69 Дэвис.«Бавария»: Нойер, Сарр (Киммих, 58), Зюле, Люка Эрнандес, Дэвис, Алаба, Толиссо, Шупо-Мотинг, Левандовски, Коман, Сане.
«Арминия»: Ортега, Брюннер, Нилссон, Пипер, Барретт-Лаурсен, Притл, Доан (Гебауэр, 41), Влап (Кордова, 62), Кунсе, Фоглзаммер (Зойферт, 62), Клос (ван дер Хорн, 89).
Огоҳлантиришлар: Толиссо (78), Кунсе (80).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)