Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

15 февраль куни Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан илиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши давом этади. Ҳарорат фони иқлим меъёрларидан 8-10 даражага юқори бўлади ва 15-20 даража илиқ, жанубда 22-27 даража илиқ атрофида бўлади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

16 февралдан 18 февралгача Эрон ҳудудларининг жанубидан жуда илиқ ҳаво кириб келиши кучаяди. 18 февраль куни энг иссиқ кун бўлиши кутилмоқда. Ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 13-15 даражага юқори бўлади ва метеорологик кузатув даври учун шу кунларнинг мутлақ қийматларидан кўп бўлади.

Иш ҳафтасининг охирига келиб, об-ҳаво шароити кескин ўзгариши кутилмоқда. 18—19 февраль кунларида босим ўзгаришида республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 метр/секундгача кучаяди, 25-30 метр/секундгача кучайиши ҳам мумкин.

Ҳафтанинг охирига келиб республика бўйича ёмғир ёғади, шимолда ёмғир қор аралаш ёғади. Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кучли бўлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда 2035 йилга бориб аҳоли 45 миллиондан ошиши кутиляпти — PMTI
Дунё
Афғонистонда юқори мартабали амалдорлар “Толибон” етакчисини тахтдан ағдармоқчи 
Маҳаллий
“Права”ни янгисига алмаштириб берадиган онлайн хизмат фаолиятида носозлик кузатилмоқда