Бугунги кунда ташкилотлар, ОАВ ходимлари ва блогерлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик мазкур ташкилот фаолияти билан юртдошларимизни таништиришда энг мақбул йўл сифатида қаралмоқда. Бу турдаги тадбирлар самараси ўлароқ, ташкилотлар фаолиятининг шаффофлиги ва рақобатбардошлиги таъминланмоқда, дейишимиз мумкин. Шундай ҳамкорлик тадбирларидан навбатдагиси жорий йилнинг 15 февраль куни Наманган вилоятида бўлиб ўтди.
АТ «Алоқабанк» мижозлари ҳисобланган «Ирвадон асал савдо» хусусий корхонаси ва «Ideal tekstil orzu» масъулияти чекланган жамиятига журналист ва блогерлар учун махсус пресс-тур ташкил этилди.
Пресс-тур давомида иштирокчилар тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан яқиндан танишишди, яратилган иш ўрни ҳамда ишлаб чиқариш қувватига оид қимматли маълумотларга эга бўлишди.
Шу ўринда мазкур маълумотларни қисқача келтириб ўтамиз
Мижоз номи: «Ирвадон асал савдо» хусусий корхонаси
Фаолият тури: асаларичилик
Фаолият бошлаган вақти: 2019 йил
Мавжуд ишчилар сони: 20 нафар ишчи
Йиллик асал ишлаб чиқариш қуввати: 30 тонна
Мижоз номи: «Ideal tekstil orzu» масъулияти чекланган жамият
Фаолият тури: тикувчилик
Фаолият бошлаган вақти: 2019 йил
Мавжуд ишчилар сони: 500 нафар
Йиллик ишлаб чиқариш қуввати: 200 000 дона тикувчилик маҳсулотлари
Йиллик экспорт ҳажми: 1 500 000 АҚШ доллари
Пресс-тур давомида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Айниқса, банк томонидан ажратилган кредит суммасининг қандай мақсадларда сарфлангани, кутилган натижага эришилган ёки эришилмагани, иштирокчиларни қизиқтирган асосий масала бўлди.
Бутун дунёда ва юртимизда бўлиб турган пандемия шароитини инобатга олган ҳолда, пресс-тур қатнашувчиларининг хавфсизлигини таъминлаш учун барча зарур бўлган шарт-шароитлар кўрилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтамиз.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)