«Ювентус» клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ижтимоий тармоқларда 500 миллион обуначи йиққан илк шахсга айланди.
36 ёшли португалиялик футболчининг Instagram’да 261 миллион, Facebook’да 148 миллион ва Twitter’да 91 миллион обуначига эга.
Нафақат спорт оламида, балки дунё бўйича ҳали ҳеч қайси шахс ижтимоий тармоқларда бу каби кўп обуначи йиға олмаган.
Январь ойида Роналду Instagram’да 250 миллион обуначига эга бўлган илк фойдаланувчи бўлганди.
Мавзуга доир:
- Instagram’даги рекламасидан энг кўп пул топадиган машҳурлар (фото)
- Bugatti, Ferrari, Lamborghini ва Rolls-Royce. Криштиану Роналдунинг гаражига саёҳат (фото)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)