Ўзбекистон ва Германий ўртасида авиақатновлар қайта тикланади, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Фото: «Дарё»

Қайд этилишича, Республика махсус комиссиясида мамлакатда барқарор эпидемиологик вазиятни сақлаб қолиш мақсадида коронавирус инфекциясига қарши эмлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтган.

Йиғилишда махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, Германия билан авиарейсларни (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республикага кириш) тўхтатиш бўйича 2020 йил 21 декабрда жорий этилган чеклов бекор қилинди.

Ҳозирда 1 мартга қадар Ўзбекистон ва Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ҳамда Жанубий Африка давлатлари ўртасидаги халқаро авиарейсларга (кириш, чиқиш ва транзит) чекловлар жорий этилган.

Бундан аввал Махсус комиссия Эроннинг Iran Aseman Airlines авиакомпанияси ҳамда Мисрнинг Fly Egypt авиакомпанияси мунтазам авиақатновларни йўлга қўймоқчи эканлиги ҳақида хабар берилганди.