• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Бахтли якунланган қисса. «Москва кўз ёшларга ишонмайди» фильми нега «Оскар» олган эди?

    Ҳар бир кишининг ўз севимли фильми бўлади. Кўпчиликка бирдек севимли бўлиш камдан кам фильмларга насиб этган. Ана шундай фильмлардан бири «Москва кўз ёшларга ишонмайди» фильмидир. Фильм 1980 йил 11 февраль куни экран юзини кўрган. Сана муносабати билан «Дарё» колумнисти Фаррух Адҳамжонов мазкур фильм ҳақида ҳикоя қилади.

    Кино ҳақида

    «Москва кўз ёшларга ишонмайди» фильми Владимир Меншов томонидан Валентин Чернихнинг сценарийси асосида суратга олинган. Фильм 1979 йил декабрь ойида премьера қилиниб, 1980 йил 11 февралдан бошлаб телевидение орқали узатила бошланган. Юксак машҳурликка эришган фильм бир йилда 90 миллиондан ортиқ кўрилгани билан рекорд ўрнатган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Фильм аввалига кинотанқидчилар томонидан «арзон мелодрама» сифатида кучли танқидларга учраган, лекин томошабинлар томонидан алоҳида эътироф этилишни бошлаган. 1981 йил «Энг яхши хорижий тилдаги фильм» йўналишида «Оскар» ҳайкалчасини қўлга киритгани эса кўп нарсани ўзгартириб юборган.

    Сюжет

    Фильмдаги воқеалар икки қисмга бўлинган ҳолда, 20 йиллик тафовут билан — 1950 йиллар охири ва 1970 йиллар охирини тасвирлаган.

    Москвага бошқа вилоятлардан ташриф буюрган уч нафар дугона тақдири уларнинг характерларига мос тарзда шаклланишни бошлайди. Фильмнинг марказий эътибори ҳам уларнинг характери сабаб ривож топадиган тақдирларига қаратилади.

    Катерина (Вера Алентова) – қатъиятли ва мақсади сари кучли интиладиган, университетга кириш учун қаттиқ тайёрланаётган ва ўз харажатларини қоплаш учун бўш вақтида заводда ишлайдиган қиз.

    Антонина (Раиса Рязанова) – уятчан ва оддийликни устун кўрадиган, ўзига катта мақсадлар қўймаган, қурилишда ишлайдиган оддий қиз.

    Людмила (Ирина Муравёва) – хушчақчақ ва ўзига қаттиқ ишонган, лотерея каби тасодифий бахт кетидан қувадиган, нон заводида ишловчи қиз.

    Қаҳрамонлар ўзлари қилган танловга кўра, 20 йилдан сўнг ҳам характерини деярли ўзгартирмаган ҳолда яшаётган бўлади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Катерина университетни тамомлаб, йирик тадбиркор ва «Моссовет» депутатига айланади. У ёлғиз ҳолда қизини вояга етказаётган бўлади. Антонина қурилишда ишлаётган, уч нафар фарзанди ва севимли умр йўлдоши билан бирга одатий ҳаёт кечираётган бахтли онага айланади. Людмила эса кийимларни тозалаш хизматида фаолият кўрсатаётган бўлиб, ўтган 20 йил ичида шон-шараф ва муваффақиятга эришган Сергейга турмушга чиқади. Сергей юқори мартабани кўтара олмай, ичкиликка ружу қўйгани учун у билан ажрашган бўлади.

    Фильм давомидаги воқеалар маркази ўз орзуларига эришаётган, лекин ҳали турмушга чиқмаган Катерина билан давом этади. Катерина Антонина олдига ташриф буюриб, Гоша билан танишади. Гоша оддий ишчи синфидан бўлишига қарамай, кучли интеллигент эгаси эканлиги, ҳаётга ўзгача қарашлари ва юксак масъулияти билан ажралиб турар эди. Катерина синфий фарқларга қарамай, Гошани ёқтириб қолади. Фильм якунигача уни қидириш билан банд бўлган Катерина якунда Гоша билан қайта учрашади. Фильм эса машҳур «Мен сени қанчалар узоқ изладим» иқтибоси билан якунига етади.

    Таҳлил

    Фильм сценарийси томошабинларга қизиқарли мелодрамани тақдим этиши билан бирга, инсонлар характери уларнинг тақдирига қай даражада қаттиқ таъсир ўтказишини ажойиб тарзда кўрсатган. Шу билан бирга, фильм муваффақиятли тарзда томошабинларга «20 йилдан сўнг ўзингизни қай аҳволда кўрасиз?» каби саволлар билан мурожаат қилган. Аввалига фильм сценарийсини жиддий қабул қилмаган режиссёр Меншов ундан воз кечмоқчи бўлади, лекин Меншов ўз умр йўлдоши билан кўрган-кечирганлари сценарийдаги воқеаларга ўхшаб кетгани сабаб фильмни яратишга киришади. Фильмга актёрлар гуруҳини ёллаш ҳам катта қийинчилик билан амалга ошган. Сценарийдан қониқмаган актёрлар кинодан воз кечгани учун кастинг узоқ вақт давом этган. Суратга олиш ишлари эса узоқ вақт талаб қилмаган, фильмни яратиш учун ҳам кўп маблағ зарур бўлмаган. Кинокартина бутун СССР бўйлаб машҳурликка эришиш билан бирга, чет давлатларида, хусусан, АҚШда кучли эътироф этила бошлаган. Бунга асосий сабаб фильмнинг«Оскар»га эга чиқиши бўлган.

    Аввалига бу хабарни кўпчилик ҳазил деб ўйлаган. Сабаби бу ҳақда янгиликлар 1981 йил 1 апрелда эълон қилинишни бошлаган. Кўп кинотанқидчилар ёмонлаган фильмга катта эътибор қаратилиб, «Оскар»га эга чиқишига сабаб нима эди?

    «Москва кўз ёшларга ишонмайди» фильмининг муваффақиятга эришишида кўплаб омиллар роль ўйнаган. Асосий омил эса сценарийнинг кучли ёзилгани ҳисобланади. Унда уч образ асосий қаҳрамон қилиб танланган бўлса-да, бошқа кичик пландаги инсонларнинг уларга таъсири чиройли тарзда очиб берилган.

    Бир қарашда гўзал мелодрама бўлган фильм томошабинлар учун ўзида ачинарли воқеалар ривожини ҳам тақдим этган. Узоқ йиллик меҳнат фаолиятини ўйлаб ўз шахсий ҳаётидан кечган инсон тақдиридан тортиб бахтсизликка олиб келган омадгача.

    Кўплаб томошабинлар фильмни томоша қилганда ўзларининг кечинмалари билан деярли бир хил ҳолатни кўргани учун режиссёрга раҳмат хатларини юборган.

    Кинокартина ўзида шахсий ҳаёт, инсонлар характери, ўз мақсадига интилиш каби доимий актуал мавзуларни тасвирлагани учун ўлмас фильмлар қаторига кира олган. Фильмда инсон ҳислари ўта ҳаётий аниқликда очиб берилган бўлиб, унда рус халқи қалбини ҳис қилиш мумкин.

    1985 йилга келиб эса АҚШ президенти Роналд Рейган Москвага ташрифидан олдин рус қалбини ҳис қилиш учун бу фильмни бир неча маротаба қайта кўрганини айтиб ўтган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Хулоса

    Режиссёр Меншов кўп фильмлар суратга олмаган, лекин биргина «Москва кўз ёшларга ишонмайди» фильмида у комедия, трагедия, ижтимоий драма, романтика жанрларини, инсонларинг ички даҳшатларини акс эттирган ва уларнинг ҳаётда қўйган турли мақсадларини кўрсата олган. Кино номи машҳур рус мақолидан олинган ва «нолишларсиз ўз муаммоларингни ўзинг ҳал қил» маъносини беради. Фильмнинг етказмоқчи бўлган асосий хабари ҳам ҳеч нарса инсонга совға тариқасида берилмаслигини, бирор натижага етишиш учун қатъият ва ўзига ишончнинг нақадар муҳимлиги бўлган.

    «Москва кўз ёшларга ишонмайди» фильми ҳаёт ҳеч нарсани ўзидан ўзи инъом этмаслигини, инсон ҳар қанча кучли ва мустақил бўлмасин, унга севги қай даражада муҳим эканлигини ва ҳеч қачон қайта бошлашга кеч бўлмаслигини моҳирона кўрсата олган юксак санъат асаридир.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    11.02.2021, 21:24   Изоҳ (0)   46998
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ОАВ: «Иван Василевич касбини ўзгартиради» фильми юлдузи Леонид Куравлёв йўқолиб қолди

    11.02.2021, 20:23

    Disney «Музлик даври» ҳамда «Рио» мультфильмларини яратган Blue Sky Studios’нинг ёпилишини маълум қилди

    11.02.2021, 16:33

    Видео: Саккиз ой давомида тайёргарлик кўрилган янги «Форсаж»даги тўрт сониялик саҳна

    11.02.2021, 15:34

    Раж Капурнинг кенжа ўғли — актёр Ражив Капур 58 ёшида вафот этди (фото)

    10.02.2021, 12:34

    «Элчининг қизи» сериалини яна бир актриса тарк этмоқда

    09.02.2021, 21:22

    Америкалик хонанда Бритни Спирснинг ҳаёти ҳақидаги ҳужжатли фильм тақдим этилди (видео)

    09.02.2021, 18:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский Россия урушни тугатиш учун “нореал” шартлар қўяётганини айтди

    Дунё | 18 май, 23:55

    Россиядаги колониядан туннел қазиб қочган 5 нафар ўзбекистонликка ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 18 май, 23:25

    Суперлига. “Пахтакор” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

    Спорт | 18 май, 23:15

    Дунёда 300 млн одам очликдан ўлиши мумкин

    Дунё | 18 май, 23:00

    Суперлига. “Хоразм” “Машъал”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 18 май, 22:18

    Видео: 105 яшар отахонни ҳаж сафарига кузатаётган Наманган ҳокими

    Ўзбекистон | 18 май, 22:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.