Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Франция чемпионатининг 24-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар 7 февраль, якшанба куни бўлиб ўтди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

«Монако» сафарда «Ним»га қарши баҳс олиб борди. Учрашув дебютида меҳмонлар Александр Головиннинг дубли эвазига олдинга ўтиб олди. Бироқ майдон эгалари биринчи бўлимда мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди.

62-дақиқада россиялик футболчи ҳет-трик қайд этиб, яна «Монако»ни олдинга бошлади. 77-дақиқада Кевин Фолланд монаколикларнинг тўртинчи голини урди, унинг голига Головин ҳаммуаллифлик қилди. 81-дақиқада «Ним» ҳам учинчи голини урди, бироқ қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.

Бу ғалабадан кейин «Монако» очколарини 48 тага етказиб олди ва 4-ўринга кўтарилди.

«Ницца» ўз уйида «Анже»ни йирик ҳисобда таслим этган бўлса, «Монпелье» олтита гол урилган ўйинда «Дижон» устидан иродали ғалабани қўлга киритди. «Бордо» эса сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди.

Лига 1

24-тур баҳслари

7 февраль, якшанба

«Ним» — «Монако» 3:4

Голлар: 0:1 – 3 Головин, 0:2 – 12 Головин, 1:2 – 23 До, 2:2 – 32 Ферҳат, 2:3 – 62 Головин, 2:4 – 77 Фолланд, 3:4 – 81 Элиассон.

«Ним»: Рене, Мелинг, Алакуш, Бриансон, Мигел, До, Ферҳат, Кубас (Фомба, 72), Бенрау (Дулевич, 86), Kone (Ру, 66), Рипар (Элиассон, 72).

«Монако»: Лекомт, Бадиашиле, Марипан, Балло-Туре (Кайо Энрике, 64), Сидибе, Фофана (Фабрегас, 56), Тчуамени, Диоп (Диатта, 46), Головин (Агиляр, 87), Бен-Йеддер (Ёветич, 56), Фолланд.

Огоҳлантиришлар: Балло-Туре (4), Мелинг (37), Бадиашиле (58).

«Ницца» — «Анже» 3:0

Голлар: 1:0 – 9, автогол Думбия, 2:0 – 17 Маолида, 3:0 – 83 Гуири..

«Брест» — «Бордо» 2:1

Голы: 0:1 – 56 Ҳван Ий Жо, 1:1 – 80 Муне, 2:1 – 85 Февр.

«Монпелье» — «Дижон» 4:2

Голлар: 0:1 – 5 Кулибали, 1:1 – 48 Лаборд, 2:1 – 56 Лаборд, 3:1 – 61 Саване, 3:2 – 88, пенальти Конате, 4:2 – 90 Шкулетич.

«Сент-Этен» — «Мец» 1:0

Гол: 1:0 – 14, автогол Бое.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда туризм: кеча ва бугун
Маҳаллий
Соғлиқни сақлаш вазири: Таълимда ўзгариш қилмас эканмиз, тиббиёт ҳам ўзгармайди
Маҳаллий
“Оила аъзолари томонидан мунтазам жинсий зўравонликка учраётган болалар ҳам топилади” — Болалар омбудсмани