Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сенат 5 февраль, жума куни ўтказилган навбатдаги ялпи мажлисда Феруза Эшматовани Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) этиб сайлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Бунга қадар у Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси эди. Унинг номзоди Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан тавсия этилганди.

Феруза Эшматова 1979 йил Қашқадарё вилоятида туғилган. 2000 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган. Юридик фанлар доктори.

Омбудсман 5 йил муддатга сайланади. Вакил лавозимига номзод Президент томонидан киритилади. 2015 йилнинг май ойидан буён Омбудсман лавозимини Улуғбек Муҳаммадиев эгаллаб келаётганди.

Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси лавозимига Сенатнинг бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича қўмитаси аъзоси бўлган Малика Қодирхонова сайланди.

Фото: Сенат матбуот хизмати

Фото: Сенат матбуот хизмати

Бундан аввал Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Конституциявий суд судьяси этиб сайлангани, Ҳалилилло Тўрахўжаев Олий суд раиси ўринбосари бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркиядаги зилзила: Қирғизистонда депутатлар маошини зилзила қурбонларига ёрдам учун ўтказмоқчи
Дунё
Байден келгуси президентлик сайловига номзодини қўйиш-қўймаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди