• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бир пайтлар унга туҳмат қилишган. Аммо шу пайтгача ишончимни оқлаяпти». Шавкат Мирзиёев — бош вазир Абдулла Арипов ҳақида

    Президент Шавкат Мирзиёев халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашининг 5 февраль куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясида мамлакат бош вазири Абдулла Ариповнинг фаолияти юзасидан фикр билдирди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Миролим Исажонов.

    Президент Шавкат Мирзиёев ва бош вазир Абдулла Арипов (чапда) Тошкентдаги Fonon заргарлик заводида, 2021 йил 15 январь.

    Президент Шавкат Мирзиёев ва бош вазир Абдулла Арипов (чапда) Тошкентдаги Fonon заргарлик заводида, 2021 йил 15 январь.
    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Давлат раҳбари ҳар бир вазир «Қашқадарёга нима қилдим, Наманганда нима бўлди, деб», ҳудудларда юриб, туманларнинг ривожланишига ёрдам бериши зарурлигини таъкидлади, чунки улар фақат «Тошкентга қоровулчилик қилиш учун» ҳукумат аъзоси этиб тайинланмайди. Президент чиқиши давомида ўзи Самарқанд вилоятига ҳоким, амалдаги бош вазир Абдулла Арипов эса Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги директори бўлган 2001—2003 йилларни эслаб ўтган.

    Самарқанд вилоятига ҳоким бўлганимда, бирорта вазир бормаган. Фақат Абдулла Ниғматович келиб, «Шавкат Миромонович, янги ҳоким бўлибсиз, менга топшириқ борми?», деган. «Тошкентда ишласангиз ҳам, инсофингиз бор экан-ку», деганман. Бошқа бирорта вазир бормаган.

    Ўшанда вазир лавозимида ишласа-да, вилоятдаги бир қанча муаммоларни ечишда ёрдам берган. Ургутда телефон йўқлигини айтганман. Унинг ўзи уч кун шу масала билан шуғулланиб, масалани ҳал қилган. У пайтларда туманма-туман юриш мумкин эмас эди... Вазир шундай бўлиши керак.

    Биламан, бу одам ўзгармайди. Чунки унинг касбига муносабати бошқача ва ҳалол. Бир пайтлар унга нисбатан адолатсизлик бўлган, туҳмат қилишган. Аммо шу пайтгача ёнимда олиб юрибман, ишончимни оқлаяпти.

    Шу боис ҳамма вазирлар шошилмай, баландпарвоз гаплар айтмай, халқ ичида юриши ва ҳудудларнинг ўсиш нуқталарини аниқлаб, ривожланишда кўмаклашиши шарт.

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон президенти

    Абдулла Арипов 2016 йил декабридан бери Ўзбекистон бош вазири ҳисобланади. У 2002 йил майидан 2012 йил августига қадар — 10 йилдан ортиқ бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаган. Шу билан бир вақтда 2005—2009 йилларда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигини бошқарган. Арипов 2020 йил январида бош вазир лавозимига қайта тасдиқланган.

    Шавкат Мирзиёев 2020 йил январидаги чиқишида Абдулла Ариповнинг 2016 йил сентябрида бош вазир ўринбосари лавозимига қайта тикланишини «адолат юзасидан» бўлганини маълум қилган эди. Президентнинг сўзларига кўра, бош вазир «ҳаётда кўп оғир туҳматларга қолган, лекин шуларни жасорат билан енгиб, ҳеч қачон синган эмас».

    Мавзуга доир:

    • «У ғўдаймаган, кўп-кўп оғир синовлардан ўтган» — Шавкат Мирзиёев Хайрулло Бозоров ҳақида
    • «У ҳалол, тоза ва ҳаловати йўқ одам» – Шавкат Мирзиёев Шуҳрат Ғаниев ҳақида

    05.02.2021, 12:48   Изоҳ (0)   59071
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сенат Ҳалилилло Тўрахўжаевни Олий суд раиси ўринбосарлигига тасдиқлади

    05.02.2021, 12:43

    Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Конституциявий суд судьяси этиб сайланди

    05.02.2021, 12:20

    Қува, Ёзёвон ва Ўзбекистон туманлари ҳокимлари вазифасидан озод қилинди

    05.02.2021, 12:08

    Хайрулло Бозоров Фарғона вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

    05.02.2021, 12:03

    «У ғўдаймаган, кўп-кўп оғир синовлардан ўтган» — Шавкат Мирзиёев Хайрулло Бозоров ҳақида

    05.02.2021, 11:54

    Шавкат Мирзиёев фарғоналик депутатларга: «Ижро ҳокимиятидан фарғонача эмас, сал аччиқроқ талаб қилишларингиз зарур»

    05.02.2021, 11:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп АҚШнинг Россия ва Украинага босими ҳақида фикр билдирди

    Дунё | 5 июн, 23:55

    “Дарё” дайжести: 5 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:46

    Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:30

    “Ёмон уйқу рашк туйғусини кучайтириши мумкин” — тадқиқот

    Дунё | 5 июн, 23:16

    ЖЧ–2026 саралаши. Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Жаҳон Чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

    Спорт | 5 июн, 23:01

    Ервопанинг олтита мамлакати биргаликда пиёдалар жанговар машинасини сотиб олишни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 июн, 22:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.