Ўзбекистон ҳудудига 6—8 февраль кунлари Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва деярли салқин ҳаво массалари кириб келади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».
Шанба ва якшанба кунлари шамол тезлиги 15—20 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда 22—28 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Якшанба ва душанба кунлари республикада ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади, баланд тоғларда қорга айланади.
7—8 февралда ҳаво ҳарорати кечалари 3—8 даража илиқ, кундуз кунлари 10—15 даража илиқ атрофида бўлади.
Изоҳ (0)