Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бухоро вилояти, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг якдил овози билан Ботир Зарипов Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

4 февраль куни Бухоро вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўрнига Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтган.

Кун тартибидаги масала юзасидан маслаҳат Кенгаши раиси Самойиддин Ҳусенов сўзга чиқиб,  51-«Халқобод» сайлов округидан вилоят Кенгаши депутати, вилоят ҳокими Ботир Зарипов номзоди Олий Мажлис Сенати аъзолигига тавсия қилинганини айтган.

Шундан сўнг яширин овоз бериш йўли билан Олий Мажлис Сенати аъзосини сайлаш бўйича сайлов ўтказилган. Бухоро вилояти, туман ва шаҳар кенгашлари депутатларининг якдил овози билан Ботир Зарипов Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг ноябрь ойида Ботир Зарипов Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди. 2021 йилнинг январида унинг лавозимидан «вазифасини бажарувчи» қўшимчаси олиб ташланди.

Ботир Зарипов 1969 йил 20 ноябрда Ғиждувон туманида туғилган. 1997 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. 1997—1998 йилларда Миллий банкнинг Бухоро бўлинмаси Юридик ва жисмоний шахсларни кредитлаштириш бўлими бошлиғи, 1998 йилда Миллий банкнинг Бухоро бўлинмаси Қоровулбозор филиали қурилиши бошлиғи, 1998—2005 йилларда Миллий банкнинг Бухоро бўлинмаси Қоровулбозор филиали бошқарувчиси лавозимларида ишлаган.

2005—2006 йилларда Марказий банкнинг Бухоро вилояти бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари — Inkasсация бошқармаси бошлиғи, 2006 йилда Марказий банкнинг Бухоро вилояти бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, 2006—2008 йилларда Миллий банкнинг Бухоро бўлинмаси бошқарувчиси, 2008—2012 йилларда Марказий банк бошқаруви раисининг ўринбосари, 2012—2013 йилларда Марказий банк Нобанк кредит ташкилотларини назорат қилиш ва тартибга солиш департаменти директори, 2013—2015 йилларда Марказий банк Кредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш ва тартибга солиш департаменти директори сифатида меҳнат қилган.

Ботир Зарипов 2015—2016 йилларда «Агробанк» бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, 2016—2019 йилларда «Ўзқурилишматериаллари» компанияси бошқаруви раиси, 2019—2020 йилларда эса янгидан ташкил этилган «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси бошқаруви раиси лавозимларида ишлаган. Зарипов Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан Президент фармонига кўра «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?