Польшанинг собиқ президенти, Нобель мукофоти соҳиби Лех Валенса коронавирус пандемияси туфайли ўзига қўшимча иш излашни бошлади. Бу ҳақда Onet хабар қилган.
«Жоним билан электр устаси сифатида ишлаган бўлардим. Ҳанузгача Ом қонунини ёддан биламан, Кирхгоф қонуни ва яна бир нечта назариялар ҳақида тушунчага эгаман. Бироқ ҳаммаси ўзгариб кетди, ҳозир ишлатилаётган техникаларни таъмирлаш вақтида бахтсиз ҳодиса содир бўлиши ҳеч гап эмас», — дея электр устаси мутахассислигига эга Валенса сўзларини келтирган нашр.
77 ёшли сиёсатчи қўшимча иш топа олмаяпти, унинг айтишича, рафиқаси рўзғорга мўлжаллангандан кўра кўпроқ маблағ сарфламоқда. Валенса нафақага чиққанидан кейин ойига 6 минг злотий миқдорида, яъни 1,6 минг АҚШ долларига тенг пенсия олади. Польшада ўртача ойлик иш ҳақи 4,9 минг злотийни ташкил этади.
Мавзуга доир: Польшада ҳомилани олдиришга қўйилган тақиқ кучга кирганидан сўнг яна норозилик намойишлари авж олди
Валенса 1980 йилларда «Бағрикенглик» деб номланган касаба қўмитасини таъсис этган. 1983 йилда Нобель мукофотини қўлга киритиб, 1990–1995 йилларда Польшани бошқарган. Пандемия бошлангунига қадар Валенса дунёнинг турли университетларида пуллик маърузалар қилиш билан шуғулланар эди.