1968 йил 31 январь куни Науру орол давлати ўз мустақиллигини қўлга киритди. «Дарё» сана муносабати билан Тинч океанида жойлашган мазкур давлат ҳақида ҳикоя қилади.
Мазкур давлатнинг мустамлакага айлантирилишидан олдинги тарихи ҳақида деярли маълумотлар учрамайди. Сабаби эса археологик маълумотларнинг етишмаслигидир. Аҳолисининг келиб чиқиши ҳақида эса турли тахминлар мавжуд. Баъзилар уларни микронезияликларга тақаса, бошқалар полинезияликларга боғлайди.
Мазкур орол давлат 1798 йил 8 ноябрь куни инглизлар томонидан кашф этилган. Унинг майдони 21 км квадратни ташкил қилади. Науру бир неча марта турли хил давлатларнинг мустамлакасига айланган. 1888 йил Германия, 1920 йил Австралия, 1942 йил Япония, 1947 йил яна Австралия мустамлакаси бўлган Науру 1968 йил мустақилликни қўлга киритган ҳамда 1999 йилдан буён БМТ аъзоси ҳисобланади.
Науру атрофидаги ороллардан ва қуруқликлардан анча узоқда жойлашган бўлиб, унга энг яқин орол Кирибати бўлиб, 306км узоқликда жойлашган. Шимолда Маршал ороллари, шарқда Кирибати, жануби-шарқда Тувалу, жанубда Сулаймон ороллари, жануби-ғарбда Папуазия, шимоли-ғарбда Микронезия федерацияси билан қўшни ҳисобланади.
Мамлакатнинг ягона иқтисодий фойда келтирадиган соҳаси фосфат қазиб чиқариш ҳисобланади. Орол фосфат конларига бой ҳисобланади. Аҳолиси 13 минг кишидан ортиқ бўлиб науруликлар деб номланади.
Қуйида мазкур давлат ҳаётини, унинг халқини ўзида акс этган суратларни томоша қилишингиз мумкин.
Изоҳ (0)