Руминия пойтахти Бухарестда 29 январь куни тунда коронавирус билан касалланганлар учун мўлжалланган шифохонада ёнғин содир бўлди, дея хабар бермоқда «Korrespondent.net».
Маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган. 102 нафар бемор эвакуация қилинган.
Ёнғин маҳаллий вақт билан соат 03:00 да Матей Балс касалхонаси биноларидан бирида бошланган.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойида Руминияда коронавирус билан касалланган беморлар ётадиган реанимация бўлимида ҳам 10 киши ёнғин сабаб вафот этган эди.
Изоҳ (0)