• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Юз минглаб биноларни вайрон қилган фожиа. Гужорат зилзиласи тафсилотлари

    2001 йил 26 январь эрта тонг 08:46 да Ҳиндистоннинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Гужорат штатида даҳшатли зилзила юз берди, унинг қуввати 7,7 баллга тенг эди. Зилзиланинг таъсири деярли бутун Ҳиндистон ҳудудида, шунингдек, Непал, Покистон ва ғарбий Хитойда сезилди.  Турли хил тахминларга кўра унинг оқибатида 14 дан 20 минггача одам ҳалок бўлган, 167 мингга яқин киши жароҳат олган. 400 мингга яқин бино бутунлай вайрона ҳолига келиб қолган. «Дарё» мазкур фалокатли ҳодиса ҳақида ҳикоя қилади.

    Талафот 

    Ҳиндистон ҳукуматининг маълумотларига кўра, мамлакат зилзила оқибатида 208,7 миллиард рупия (беш миллиард доллар атрофида) зарар кўрган. Штатнинг алоқа воситалари кўрган зарари ўн миллиард рупияни, давлатнинг ўрта ва кичик бизнесидаги зарари йигирма миллион рупияни ташкил этади. Расмийларнинг ҳисоб-китобларига кўра, зилзила оқибатларини бартараф этиш ва ундан кейинги қурилиш ишлари учун кўрилган зарарга тенг миқдордаги маблағ сарфлаш талаб қилинган. Зилзиладан сўнг порт иншоотлари вайрон бўлганлиги сабабли Ҳиндистон экспорти катта йўқотишларга дуч келган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Бҳуж ва Аҳмадобод шаҳарлари зилзиладан энг кўп зарар кўрган. Зилзила қурбонларининг тахминан 15 минг нафари Бҳуж шаҳри аҳолиси эди. Табиий офат натижасида 339 минг бино вайрон бўлган ва 783 мингга яқини зарар кўрган. Бинолардан ташқари, ушбу ҳудудлардаги кўприклар ва йўлларнинг аксарияти яроқсиз ҳолатга келиб қолган.

    Шунингдек, зилзила қўшни Покистоннинг жанубий ҳудудларига ҳам таъсир кўрсатади: мамлакатнинг 18 нафар аҳолиси вафот этади, 100 га яқин киши жароҳат олади. Бундан ташқари, зилзиланинг «акс-садоси» Бангладеш ва Непалда ҳам сезилган.

    Тафсилотлар

    Халқаро сейсмологик марказларнинг маълумотларига кўра, 1956 йилдан сўнг ушбу ҳудудда сейсмик фаолликнинг 4 баллдан юқори кўринишлари содир бўлмаган ва 1982 йилда рўй берган фақат иккита зилзила 4-4,2 баллни ташкил этган. 2001 йилги Гужорат зилзиласи илгари номаълум бўлган жанубга ботган ёриқ бўйича ҳаракатланиш натижасида ҳосил бўлган рифт тузилмаларига параллел равишда ҳаракатланиш натижасида юзага келган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Кач вилоятидаги қурбонлар сони 12 300 кишини ташкил этди. Зилзила эпицентридан атиги 20 км узоқликда жойлашган Бҳуж деярли бутунлай вайрон бўлди. Анжар, Бҳуж ва Бхау Талукасидаги юзлаб қишлоқлар текислик ҳолига келиб қолди. Бир миллиондан ортиқ иншоотлар, шу жумладан, кўплаб тарихий бинолар ва сайёҳлик обектлари бутунлай вайронага айланди ёки жиддий талафот кўрди. Зилзила Бҳуждаги уйларнинг 40 фоизини, саккизта мактабни, иккита касалхонани ва 4 км масофали йўлни зарарлади ва шаҳарнинг тарихий Сваминараян ибодатхонаси ва Праг Маҳал ва Аина Маҳал тарихий қалъаларини вайрон қилди.

    Ҳиндистон миллий санъат ва маданий мерос жамғармаси (INTACh) Кач ва Саураштра шаҳарларидаги 250 дан ортиқ маданий мерос ҳисобланган биноларни кўздан кечирди ва уларнинг 40%и ўта жиддий зарар кўрганлигини аниқлади. Фақат 10% иншоот зилзила зараридан омон қолган.

    Тахминан 7 миллион аҳолиси бўлган Гужоратнинг тижорат пойтахти Аҳмадободда 50 га яқин кўп қаватли уй қулаб тушди ва бир неча юз киши ҳалок бўлди. Етказилган жами моддий зарар 7,5 миллиард долларга баҳоланди. Зилзиланинг энг катта йўқотиши Бҳуж фуқаролик касалхонасининг бутунлай яроқсиз ҳолатга келиб қолиши эди. Зарарланганларга Ҳиндистон ҳарбийлари фавқулодда ёрдам кўрсатдилар, кейинчалик Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамияти Федерациялари томонидан ёрдам кучайтирилди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Тикланиш

    Зилзиладан тўрт ой ўтгач Гужорат ҳукумати зилзила натижасида хароба аҳволига келиб қолган ҳудудларни қайта қуриш ва тиклаш сиёсатини эълон қилди. Ушбу сиёсат шаҳар ва қишлоқ қурилишига бошқача ёндашувни таклиф қилди. Бу қурилишнинг тахминий қиймати 1,77 миллиард АҚШ долларини ташкил этарди.

    Уй-жой сиёсати вайроналарни тозалаш, вақтинчалик бошпаналарни ташкил этиш, бузилган уйларни тўлиқ реконструкция қилиш ва бузилмаган маъмурий бирликларни жиҳозлашга қаратилди. Таъмирлашга лойиқ уйларнинг умумий сони 929 682 тани ва реконструкция қилинадиган уйларнинг умумий сони 213 685 тани ташкил этди.  2003 йилга келиб 882 896 (94%) уйлар таъмирланди ва 113 271 таси (53%) реконструкция қилинди.

    Бҳуж шаҳри учун янги шаҳар режасини тақдим этиш Атроф-муҳитни режалаштириш бўйича ҳамкорлик (EPC) ташкилотига топширилди. Режада шаҳарга фавқулодда кириш имкониятини таъминлаш учун кенгроқ йўл тармоғини яратишга эътибор қаратилди. Шаҳарни қайта тиклашни қўллаб-қувватлаш мақсадида Гужарат ҳукумати қиймати 1 миллиард АҚШ долларигача бўлган тўртта ёрдам пакетини яратди.  Ушбу пакетлар 300 мингга яқин оилага ёрдам сифатида тарқатилди.  Шунингдек, ҳукумат кичик, ўрта ва катта саноатини жонлантириш учун 2,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ажратди. Шунингдек, Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки тегишли равишда 300 ва 500 миллион доллар миқдорида кредитлар ажратдилар.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Хотира

    Кўплаб мамлакатлар ва ташкилотлардан ёрдамлар таклиф қилинди.  Смритиван ва Бҳужиа тепалигида зилзила қурбонларига бағишланган ёдгорлик боғи ва музейи барпо этилди. Боғда ҳар бир зилзила қурбонига бағишлаб дарахт экилган ва тепаликда 108 та кичик сув ҳавзалари ташкил этилган.

    Дилбар Исматуллаева тайёрлади

    26.01.2021, 19:40   Изоҳ (0)   49194
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Трамп «собиқ президент девони»ни очди

    26.01.2021, 18:58

    Олимлар коронавирусни даволашда «Ремдесивир»дан 30 марта самаралироқ дорини аниқлади

    26.01.2021, 18:12

    АҚШда Telegram’ни Google Play дастурлар дўконидан ўчириб ташлаш талаб қилинди

    26.01.2021, 16:59

    Ливан ва Нидерландияда локдаунга қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда. Ўнлаб одамлар жароҳатланиб, юзлаб кишилар ҳибсга олинди

    26.01.2021, 16:57

    БМТ бош котиби: COVID-19 туфайли сўнгги 100 йил ичидаги энг кучли иқтисодий инқирозга учрадик

    26.01.2021, 16:13

    Украинада февраль ойида оммавий вакцинация бошланади

    26.01.2021, 15:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46

    Япониядаги “EXPO-2025” кўргазмасидаги сувда бактериялар аниқланди

    Дунё | 6 июн, 16:58

    Исроил узоқ танаффусдан сўнг Байрут ҳудудига зарба берди

    Дунё | 6 июн, 16:00

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони эълон қилинди

    Ўзбекистон | 6 июн, 15:25

    Муҳаббат ва нафрат ораси бир қадам. “Ёлғончи” Трамп ва “телба” Маск ўртасидаги можаро ижтимоий тармоқларни портлатди

    Дунё | 6 июн, 14:00

    Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига машина совға қилинади

    Спорт | 6 июн, 13:54
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.