• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» фотомухбири олган вазир суратлари «илтимос» билан ўчиртирилди. Вазирнинг ўзи суратлар унга ёққанини билдирди

    «Дарё» фотомухбири Мадина Нурман 24 январь куни Telegram’даги шахсий каналида бош вазири ўринбосари Шуҳрат Ғаниев ва қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаевнинг эскалатордан пастга тушаётгани ва юқорига чиқаётгани акс этган икки суратни эълон қилди. Сурат президент Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи доирасидаги тадбирлар вақтида олинган.

    Ўчирилган суратлардан бири.

    Ўчирилган суратлардан бири.
    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Мадина Нурманнинг маълум қилишича, суратлар эълон қилинганидан маълум вақт ўтиб, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг манфаатлари учун хизмат қилувчи ташкилот вакиллари фотомухбирдан суратларни ўчириб ташлашни «илтимос қилиб» сўраган, «босим бўлаётгани»ни айтган.

    Ўчирилган суратлардан бири.

    Ўчирилган суратлардан бири.
    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Мадина Нурман иккала фотосуратни ҳам ўчириб ташлаб, каналида шундай билдириш қолдирган: «Расмлар ўчди, афсуски. Шуҳрат Ғаниевнинг ёнидаги вазир канал муаллифи томонидан бошқа расмга олинмайди. Интернетдан оламиз хабарларимизга керак бўлиб қолсалар. Минг бор узр!».

    Кўп ўтмай «Дарё» фотомухбирини блогерлар, хусусан, Хушнуд Худойбердиев, Шаҳноза Соатова, Лазизбек Ҳамидов ва бошқалар қўллаб-қувватлади ҳамда Мадина Нурман ўчириб ташлашга мажбур бўлган суратларни такроран эълон қилди. «Дарё» фотомухбири барчага ўз ташаккурини билдириб, вазиятга, жумладан, шундай муносабат билдирди:

    «Илтимос, матбуот котиблари, ўз устингизда ишланг, ОАВ вакилига ҳар битта етказиб бораётган гапингиз қандай эффект беришини ўйланг, раҳбарларингизга тушунтиринг, хорижий нашрлар, халқаро сайтларни кўпроқ кузатинг, ўқинг, замон қандай эканини, медиа оламига қандай талаблар қўяётганини билинг, орқада қолиб кетманг. Ўчиртириш осон, лекин айтилган гап — отилган ўқ. Уни қайтариб бўлмайди, афсуски. Буёғи Стрейзанд эффектига айланиб кетишини ўйланг».
    Шу куннинг ўзида қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев Facebook’даги саҳифасида вазият бўйича ўз муносабатини эълон қилди. Уни тўлиғича қуйида келтирамиз:

    Жамшид Хўжаев.

    Жамшид Хўжаев.
    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»
    Хайплар қандай пайдо бўлишига энди шахсан гувоҳ бўлдим. Менинг ўрнимга ўйлаб, фаразу ихтиролар қилишни, бир томонлама хулосалар чиқаришни давом эттирмасликлари, буларнинг барчасини худди мансабдорлар ва ОАВнинг тўқнашуви сифатида талқин этмасликлари учун ўз фикрларимни билдиришга қарор қилдим.

    Бундан бир неча соат илгари, кундузи, дўстларим ушбу икки фотосурат битилган репостларни юбора бошлади. Фотосуратлар мени умуман ажаблантирмади, чунки фотограф бизни суратга олаётганини кўрганман ва улар яқин орада интернетга жойлаштирилишини ўшандаёқ тушунган эдим. Фотосуратчи қизни турли расмий тадбирларда бир неча бор кўрганман.

    Ажабланарли ҳолат кейинроқ бўлди. Ушбу фотосуратлар муаллиф томонидан гўёки менинг аралашувим билан олиб ташлангани ҳақидаги янги хабарлар кела бошлади.

    Кейинроқ билсам, фотосуратлар, айнан эса уларнинг остига ёзилган изоҳларни вазирлик матбуот котиби Нигора этикага тўғри келмайди, деган хулосага келган. Ҳамкасблари орқали фотосуратлар муаллифи билан боғланиб, тушунтирмоқчи бўлган. Фотолар муаллифи ва уларни олиб ташлашни илтимос қилганлар ўртасидаги мулоқот қандай ўтганидан бехабарман, аммо ўзи журналист бўлган Нигоранинг айтишича, муаллиф билан ҳамкасб сифатида мулоқот қилмоқчи бўлган.

    Агар босим ёки тазйиқ ўтказилган бўлса, илтимос, менга хабар беринг, буни билишни истардим (Facebook’да дўстмиз, бемалол ёзинг). Аммо ундай эмаслигига шубҳам йўқ. Чунки иш мобайнида Нигорани жуда яхши билиб олганман — у хушмуомала ва андишали инсон.

    Агар буларнинг барчаси хайп учун, «очко» олиш учун қилинмаётган бўлса, ҳар қандай ишда мулоқот учун ўрин борлиги ҳақида унутмайлик. Матбуот котибларининг журналист ва блогерлар билан мулоқотлари хайпга айланмаслиги лозим, бу ишга оид жараёнлар ахир. Агар бирор мутахассис бошқасига ўз фикрини етказмоқчи бўлса, бойкот эълон қилмасдан, буларнинг барчасини янги ахборот баҳоналарига айлантирмасдан уни тинглаш ва ҳақиқатан ҳам эшитиш мумкин албатта.

    Фотосуратлар ва, умуман, журналистикада шундай ноодатий форматлардан фойдаланилишига келадиган бўлсак, тан олиш керак, бу анча қизиқарли ва ностандарт ёндашув. Шу боисдан мазкур икки фотони шу ерда, лентамда қолдираман.

    Мадина, фотосуратларингиз яхши чиқибди, менга умуман расмларингиз ёқади. Фақатгина ўй-фикрларимни нотўғри ўқибсиз. Кейинги сафар, марҳамат, бемалол яқинроқ келинг ва саволингизни беринг — мен ҳамиша суҳбат учун очиқман. Барчамизнинг ишларимизга омад!

    Жамшид Хўжаев, қишлоқ хўжалиги вазири

    «Дарё» таҳририяти юз берган бу ҳолат нафақат суратларни, балки у ёки бу материалларни ҳам ўчириш ёки ўчиришга тенг даражада таҳрирлашни сўрайдиган шахсларга сабоқ бўлади ва уларни бундай ўринсиз илтимослар олдидан жиддий ўйлаб кўришга ундайди, деб ишонади.

    24.01.2021, 22:14   Изоҳ (0)   46581
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Зангиотадаги боғча мудираси ишламаган 37 кишининг 983,5 млн сўм ойлигини ўзлаштиргани аниқланди

    24.01.2021, 21:35

    Сирдарёда табиий газни икки баробар иқтисод қилган ҳолда электр энергияси ишлаб чиқарадиган ИЭС қурилиши бошланди

    24.01.2021, 20:16

    Ўзбекистонда 25 январь куни қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

    24.01.2021, 19:33

    Урганчда туғилмаган боласини 9 минг долларга сотмоқчи бўлган эр-хотин қўлга олинди

    24.01.2021, 18:33

    «Аввал бўш вақтимиз бўлмагани сабабми, дастлабки тўрт кунда зериккандек бўлдик». Таътилга чиққан қашқадарёлик ҳокимлар таътил қандай ўтаётгани ҳақида

    24.01.2021, 17:37

    Қашқадарёдаги мактабларда Ислом Каримов бюсти учун мажбурий пул йиғилгани ҳақида хабарларга расмий муносабат билдирилди

    24.01.2021, 16:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.