Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Президент Шавкат Мирзиёев айни пайтда халқ депутатлари Бухоро вилоят сессиясининг навбатдан ташқари 25-сессиясида иштирок этмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

«Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимовнинг хабар беришича, Президент коронавирус пандемияси тўғрисида гапираркан, Бухоро вилоятининг собиқ ҳокимлари — марҳум Ўктам Барноев ва Карим Камоловни ҳам ёдга олди.

«Коронавирус туфайли кўп йиллар давомида ёнимда ишлаган Ўктам Барноев ва Карим Камолов ҳам дунёдан кўз юмди. Биз уларни ҳеч қачон унутмаймиз. Бу бало сабаб ўтганларимизни, айниқса, Ўктам Барноев ва Карим Камоловнинг яқинлари, оила аъзоларига чуқур таъзия билдираман.

Ушбу касаллик тиббиётимизнинг қуйи поғонасидаги, айниқса, аҳоли саломатлиги масаласида катта-катта муаммолар борлигини кўрсатиб берди. Соғлиғимизнинг 90 фоизи ўзимизга — юриш-туришимиз, овқатланишимизга боғлиқ.

Европада чиққан штамм бизгача етиб келмаслигига ҳеч ким кафолат беролмайди. Бундай касалликнинг олдида ожиз қолдик. Шу боис аввало, оиламиз, яқинларимиз, айниқса, кексаларимизни соғлиғига алоҳида эътибор қаратишимиз лозим», — деди давлат раҳбари.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)