• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Маҳмудхўжа Беҳбудий фаолиятига чизгилар. 20 январь – ўзбек жадидлари отасининг таваллуд куни

    Бундан роппа-роса 146 йил муқаддам, 20 январь куни буюк маърифатпарвар, публицист, олим ва сиёсатчи, жамоат арбоби, Туркистонда жадидчилик ҳаракати асосчиси Маҳмудхўжа Беҳбудий дунёга келган эди. Сана муносабати билан жадидшунос олим, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети проректори Зайнобиддин Абдурашидов унинг фаолияти ҳақида сўз юритади.

    Жадидчилик ва жадидларнинг бугунги кунда ўрганилиши, тарғиб қилиниши ҳаводай зарур. Биз учинчи Ренессансни «стратегик вазифа» деб қарасак, уни «миллий ғоя даражасига» кўтармоқчи бўлсак, жадидларимиз таъкидлаганидек, «ҳар ким ўзгариши керак, ҳар ким ўзгаришни ўзидан бошлаши керак». Бу ўринда, айниқса, зиёлилар, мансабдор маъмурлар ўзгаришни ўзларидан бошламас экан, биз олдимизга қўйган юксак стратегик вазифани уддалай олмаймиз.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Жадидлар ислоҳотни мактабдан, аниқроғи, бошланғич мактабдан бошлади. Бу бежиз эмас эди. Маҳмудхўжа Беҳбудий бошчилигидаги Туркистон жадидлари бошланғич таълимни она тилида беришга мўлжалланган миллий мактабларнинг умуммиллий институтини яратишга қаратилган дастурни таклиф этди. Эътибор беринг, бошланғич таълим боланинг она тилида берилиши керак. Яқин тарихимиздан маълумки, бундан 120-130 йиллар олдин ҳам мактабларда ўқитиладиган бирорта туркий тилдаги китоб мавжуд эмас эди. Барча дарс китоблари форс ёки араб тилида эди. Жадидлар бола бошланғич саводини ўз она тилида чиқариши унга миллат, миллият тушунчаларининг чуқурроқ сингдирилишини таъминлайди, деб қарадилар. Ўз навбатида, Туркистон жадидларининг етакчиси Маҳмудхўжа Беҳбудий қуйи ва юқори мактабнинг ислоҳ этилиши, миллатнинг ислоҳ этилишига олиб келади, деб ҳисоблади. Унинг таъкидлашича, миллатнинг ислоҳ этилиши бу миллий ғоя бўлиб, уни барча тарғиб қилиши керак. Мана Беҳбудий таклиф қилган миллий ғоя. Беҳбудий «умуммиллий ғоя» моҳиятини тушунтирар экан, ушбу ғоя қолган барча ғоялардан юқори туриши кераклигини таъкидлайди. Унга кўра, миллатни улуғлаш, мақсадларни юқори кўтариш, миллатнинг ҳақиқий бирлиги – бу «умуммиллий ғоя»нинг туб моҳиятини ташкил этади. Бу ғоя миллатнинг келажакка интилиши ва ундан келадиган фойдасини акс эттириши лозим.

    Жадид мактаби, бугунги истилоҳлар билан айтадиган бўлсак, инновацион ва «смарт» мактаб эди. Унда жорий қилинган «товуш усули» бугунги таълимнинг асоси, керак бўлса, тамал тошидир. Ислоҳотларнинг бошланғич мактабдан бошлангани ҳам бежиз эмас эди. Чунки мактаб қолган барча нарсанинг пойдевори, у мукаммал бўлмас экан, миллат тараққиёти ҳақида гапириш ҳам бефойда.

    Беҳбудий «мактабимиз, дўконимиз, корхонамиз, мадрасамиз ва ҳар нимарсамизни замонча ислоҳи лозимдур», деган шиор билан ислоҳотни мактабдан, аниқроғи бошланғич мактабдан бошлади. Бу бежиз эмас эди. Мактабни «тараққийнинг бошланғичи, маданият ва саодатнинг дарвозасидур, ҳар миллат энг аввал, макотиби ибтидоийсини замонча ислоҳ этиб кўпайтурмагунча тараққий йўлиға кируб маданиятдан фойдаланмас», деган ақидани илгари сурган туркистонлик жадидлар бошланғич таълимни она тилида беришга мўлжалланган мактабларнинг умуммиллий институтини яратишга қаратилган дастурни таклиф этди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Беҳбудий қуйи ва юқори мактабнинг ислоҳ этилиши, миллатнинг ислоҳ этилишига олиб келишини таъкидлар экан, миллатга «ўқумоқ, ўқутмоқ керакдур, болаларга оталардан илми диний ва илми замоний мерос қолсун», дея мурожаат қилди. Беҳбудий миллатнинг ислоҳ этилишини умуммиллий ғоя деб билди. Унга кўра, миллатни улуғлаш, мақсадларни юқори кўтариш, миллатнинг ҳақиқий бирлигини таъминлаш – бу «умуммиллий ғоя»нинг туб моҳиятини ташкил этади. Мана Беҳбудий таклиф қилган миллий ғоя.

    Беҳбудийнинг «умуммиллий ғоя»си тарғиботи учун миллий матбуот керак эди. Жадидлар ана шундай матбуотга асос солди. Жадид матбуоти том маънода фикр алмашиш, илғор ғоя ва фикрларни тарғиб қилиш, баҳслашиш майдонига айланди. Жадид матбуоти демократик қадриятларни ўзида акс эттирган, фикрлар қарама-қаршилигини кўтара оладиган, ижтимоий-сиёсий мавзуларда танқид қила оладиган матбуот эди. Биргина Беҳбудийнинг «Ойна» журнали маърифат ва маданият тарқатиш йўлида миллат ва унинг ҳақ-ҳуқуқига, тарихига, тил-адабиёт масалаларига, дунё аҳволига доир турли мақолалар эълон қилди, бу йўналишда кенг баҳслар учун минбар вазифасини ўтади.

    Туркистон жадидчилигининг йирик тадқиқотчиларидан бири Бегали Қосимовнинг фикрига кўра, Туркистон жадидларининг газета, хайрия жамиятлари таъсис этиш, янги усул мактабларини ёйиш, театр ишлари ва бошқа барча ҳаракатлари бир миллий ғоя учун хизмат қилди. Унинг таъкидлашича, ҳар бир ғоянинг миллий ғояга айланиши учун икки талабга жавоб бериши керак: 1) ғоя миллатнинг ҳақиқий эҳтиёжидан, турмуш тарзидан, асрий анъаналаридан ва албатта, имкониятларидан келиб чиқиши керак; 2) ушбу ғоя миллат томонидан англаб етилиши, бошқа сўз билан айтганда, миллийлаштирилиши керак, яъни ғоя миллатнинг ҳар бир вакили юрагига етиб бориши керак.

    Беҳбудий миллий ғоясининг яна бир тарғибот қуроли бу – адабиёт эди. Жадидлар буюк Навоий, Фузулий, Саъдийни чуқур билгани ҳолда адабиётни халққа, оммага яқинлаштирди, унинг тилида ёзишга ҳаракат қилди ва бу ишни уддалади. Бугунги кунда исталган етук бадиий асарлар билан беллаша оладиган Қодирийнинг «Ўткан кунлар», Чўлпоннинг «Кеча ва кундуз» каби кўплаб асарлари шу тариқа пайдо бўлди. 1916 йилда Тошкентга келиб, Колизейда «Турон» труппасининг қатор спектаклларини кўрган рус шарқшуноси А.Н.Самойлович бежизга: «Туркистонда янги адабиёт майдонга келди. Янги адабиётнинг маркази — Самарқанд… Ёш қаламкашларнинг бош илҳомчиси самарқандлик муфтий Маҳмудхўжа Беҳбудийдир», — деб ёзмаган эди.

    Беҳбудий бошлиқ барча жадидлар халқни исрофли тадбирлардан воз кечиб, уларга сарф қилинадиган маблағни миллий иқтисодиётнинг барча тармоқларида миллий кадрлар тайёрлаш учун давлат ва хорижий таълим муассасаларида ёшларнинг таҳсили учун йўналтиришга даъват этди. Беҳбудий бу ҳаракатни умуммиллий ишлар, олий мақсадлар, хоҳишлар ва интилишлар деб атади. Олий мақсадлар, хоҳиш ва интилишларни амалга ошириш учун эса ирода, аниқроқ айтадиган бўлсак, сиёсий ирода керак эди. Беҳбудий ХХ аср бошидаги Туркистоннинг йирик сиёсий арбоби сифатида Туркистон Мухториятининг ташкил этилишидан 11 йил аввал, 1906 йили «Туркистон миллий-маданий мухторияти» лойиҳасини ишлаб чиққан ва уни юқори миқёсида муҳокама қилиниши учун Россия давлат Думасига йўллаган эди. Бу лойиҳада Беҳбудий таълим-тарбия, айниқса, ер масаласини қатъий қўйди ва рус муҳожирларини кўчириб келмаслик, ҳосилдор ерлар маҳаллий аҳолининг ихтиёрида қолиши кераклиги ҳақида ёзди.

    Беҳбудий ўзининг маънавий устози Исмоил Гаспринский каби мусулмонларга сиёсий ҳуқуқлар берилиши мавжуд муаммони ҳал қилмайди, деб ҳисоблади. Унга кўра, замон тили бўлган рус тили ва мавжуд қонунларни билмаслик ва, энг асосийси, мусулмонларнинг замонавий билимлардан хабарсизлиги қўлга киритилган барча сиёсий ҳуқуқларни йўққа чиқаради. Шундай экан, Беҳбудийнинг «ҳақ олинур, берилмас... ғайрат ила олинур» деган чақириғи, энг аввало, миллат озод бўлиб, ўзининг мустақил давлатини ўрнатмагунча, ижтимоий адолатни тиклаб бўлмаслигини англатади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Шу ўринда Беҳбудийнинг жадидларнинг ёш авлоди тўғрисидаги фикрларини келтириб ўтиш ўринли. Беҳбудийга кўра, жадидларнинг ёш авлоди ўртасида ғоявий жиҳатдан ихтилоф бор эди. Айнан ана шу сабаб халқ жадиддан юз ўгирди. Беҳбудий ёшларни тезроқ ўзаро келишув йўлини топишга ва йўқотилган халқ ишончини қайтаришга чақиради. Чунки «умуммиллий ғоя» йўлида бир бўлиб ҳаракат қилмаслик миллатнинг бўлинишига ва айрим умуммиллий лойиҳаларнинг муваффақиятсизликка учрашига олиб келиши мумкин.

    Маҳмудхўжа Беҳбудий «Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас» деган ҳадиси шарифни ҳаётий эътиқод деб билди. Миллий истиқлол, тараққиёт ва фаровонликка, аввало, маърифат орқали, дунёвий ва диний билим, замонавий илм-ҳунарларни чуқур эгаллаш орқали эришиш мумкин, деб ҳисоблади.

    Маҳмудхўжа Беҳбудий бошчилик қилган Туркистон жадидчилик ҳаракатининг минтақадаги муносиб ўрнини кўрсатиш, жадидлар фаолияти ва ижодини чуқур ўрганиш, кенг кўламли илмий тадқиқот ишларини олиб бориш ва кенг тарғиб қилиш мақсадида етук маърифатпарвар, сиёсатчи, адиб, ношир, публицист, журналист ва қолаверса, ўзбек халқининг буюк фарзанди Маҳмудхўжа Беҳбудий номи билан аталадиган Жадид тадқиқотлари академиясини ташкил қилиш вақти келди. Чунки жадидчилик ҳаракати ва жадидлар замонавий ўзбек жамияти ва давлатчилиги шаклланишига муносиб ҳисса қўшди. Жадидларнинг бой илмий ва ижодий мероси бугунги мураккаб даврда Ўзбекистонда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни кучайтириш, мустақил фикрга эга ҳамда фидойи ва ватанпарвар авлодни тарбиялашда ўта муҳим ва долзарб. Шу сабабдан ҳам Беҳбудий, Мунавварқори, Фитрат, Чўлпонларнинг ғоявий мероси «биз учун доимий ҳаракатдаги ҳаётий дастурга айланиши керак».

    Муаллиф фикри таҳирирят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    21.01.2021, 11:12   Изоҳ (0)   91148
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Бухорога жўнаб кетди

    21.01.2021, 10:51

    ДХХ Қибрайда 460 гектар ер учун 3,7 млн доллар сўраган шахсни ушлади

    21.01.2021, 10:43

    «Норозилик кайфияти кучайиб кетяпти. Бу кайфият бутун жамиятга тарқаб кетса, бизни даҳшатли келажак кутмоқда» — Раҳмон Қўчқор

    21.01.2021, 10:11

    «Оёқ-қўлларимни боғлаб қўйиб, зўрлашди». Қувада 19 ёшли қизни уч киши зўрлаб номусига теккани айтилмоқда

    21.01.2021, 09:45

    АҚШнинг диний эркинлик масалалари билан шуғулланувчи махсус элчиси Шавкат Мирзиёев билан суҳбатлашди

    21.01.2021, 09:40

    Ўзбекистонда 2020 йилда озодликдан маҳрум этилганлар сони маълум қилинди

    21.01.2021, 09:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.