Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хорижий давлатларда ўқиб келиб, раҳбарлик лавозимида фаолият юритаётган ўзбекистонлик ёшларнинг кўпчилиги у ердаги тажрибани тез ва шошилинч амалга оширишга уринмоқда. Бу ҳақда 19 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда таъкидланди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

«Ёшларга кенг имкониятларни яратиб беряпмиз, уларга катта-катта лавозимларни ишониб топширяпмиз. Уларда билим бор, истеъдод бор. Афсуски, айримларининг миллий замин, миллий маънавиятимиздан узоқлашиб кетгани сезилиб қолмоқда. Уларнинг кўплари ўзлари ўқиб келган хорижий давлатлардаги тажрибани тез ва шошилинч амалга оширмоқчи бўляптилар, аммо бундай натижага ўша давлатлар бир неча юз йиллар давомида эришгани ҳақида улар ўйлаб кўрмаяпти. Мен бундай ёшларимизга миллий тарихимиз ва қадриятларимизни, ўз ижтимоий муҳитини чуқур ўрганишни маслаҳат берган бўлар эдим», — деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари бугунги давр янгича фикрлаш ва ишлаш, миллий ақл марказларини шакллантиришни талаб этаётганини таъкидлади.

«Афсуски, атрофимиздаги барча ижтимоий-сиёсий жараёнларни чуқур тушуниб, таъсирчан тилда етказиб берадиган таҳлилчи ва экспертларимиз жуда-жуда ҳам кам.

Бугун дунёда инсоннинг онги ва қалбини эгаллаш тобора кучайиб бормоқда. Бу ишнинг бошида турган кучлар ўз мақсадига эришиш йўлида тарғиботнинг барча усулларидан унумли фойдаланяпти. Шундай бир вазиятда жамиятимизни маънавий таҳдидлардан ҳимоя қилиш борасидаги илмий-амалий тадқиқотларни тубдан қайта кўриб чиқишимиз зарур.

Умуминсоний, миллий ва диний қадриятларимизга беписандлик ҳолатларига қарши курашнинг методологик асосларини шакллантиришимиз лозим. Шу маънода Маънавият ва маърифат, Тараққиёт стратегияси, Ислом цивилизацияси марказлари, ижтимоий-гуманитар йўналишдаги тадқиқот институтлари ҳақиқий ақл марказларига айланиши керак», — деди Президент.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)