Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

UFC промоушени 20 январь, чоршанба куни Абу-Дабидаги «Жангчилар ороли»да 2021 йил ҳисобидан иккинчи мусобақасини ўтказади.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

UFC Fight Island 8 мусобақаси доирасида ўзбекистонлик спортчи Зарруҳ Адашев (3-2) ҳам октагонга чиқади. Зарруҳга UFC’даги иккинчи жангида хитойлик Су Мудаэржи (13-4) рақиблик қилади.

Таъкидлаш жоиз, ушбу турнирда, шунингдек, Ҳабиб Нурмагомедовнинг амакиваччаси Умар Нурмагомедов (12-0) UFC’даги дебютини жангини ўтказади. Унга ушбу жангда қозоғистонлик тажрибали спортчи Сергей Морозов (16-3) рақиб бўлади.

Мусобақанинг асосий жангида эса ярим ўрта вазн вакиллари Майкл Кьеза (17-4) ва Нил Магни (24-8) ўзаро ҳисоб-китоб қилади.

Жанглар Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади. Мусобақани Ўзбекистон телеканаллари трансляция қилмайди.

Барча жангларни мана бу ҳавола орқали томоша қилиш мумкин — ВИДЕО.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Роли сабаб томошабинлар танқиди ва ғазабига учраган машҳур актёр ва актрисалар (фото)
Маҳаллий
Ўзбекистонда 25 ноябрь куни 124 кишида коронавирус аниқланди
Дунё
Путиннинг аскарлар оналари билан учрашуви фейкми? Ушбу учрашувда аслида кимлар қатнашгани маълум бўлди