• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    Фото: Интернет излаб тоғга чиқаётган ўқувчилар. Локдаунда филиппинликлар қандай таълим олмоқда?

    Пандемия туфайли масофадан таълим олаётган филиппинликлар интернетга уланиш учун томга ва ҳатто тоғларга чиқишга мажбур бўлмоқда. Филиппиннинг ривожланмаган ҳудудларида яшовчи ўқувчиларнинг онлайн дарсларга қатнашиш жараёнидан Reuters фоторепортаж тайёрлади.

    Парулан ўғли Жайга онлайн дарсда қатнашишга ёрдам бермоқда.

    Парулан ўғли Жайга онлайн дарсда қатнашишга ёрдам бермоқда.
    Фото: Reuters

    10 ёшли Жай Калма одатда томдаги синиқ тоғора устида ўтириб интернет сигналини тутишга уринади. «Томга чиқиб ўтирмаслик учун баъзида бошқа яхшироқ алоқа операторининг SIM-картасидан фойдаланамиз, аммо улар қимматлиги учун камдан-кам ҳолда қурбимиз етади», — дейди Калманинг онаси Жоналин Парулан Reuters’га.

    «Келажакда ота-онамга ёрдам бериш учун ҳозир яхши ўқишим керак», — дейди модулдаги топшириқларни бажараётган 3-синф ўқувчиси Мэри Флоренда.

    «Келажакда ота-онамга ёрдам бериш учун ҳозир яхши ўқишим керак», — дейди модулдаги топшириқларни бажараётган 3-синф ўқувчиси Мэри Флоренда.
    Фото: Reuters

    Филиппинда коронавирус юқтирганлар сони 480 мингга етгани боис, давлат раҳбари Родриго Дутерте вирус хафви кам ҳудудларда анъанавий дарсларни бошлаш ҳақидаги режани бекор қилиб, мактаблар очилишини номаълум муддатга қолдиргач, ўқувчиларнинг мактабга қайтиш умиди пучга чиқди.

    «Тунда интернет яхши бўлгани учун алламаҳалгача дарс қилиб, эрталабки машғулотларга ухлаб қоламан», — дейди 9-синф ўқувчиси Анна.

    «Тунда интернет яхши бўлгани учун алламаҳалгача дарс қилиб, эрталабки машғулотларга ухлаб қоламан», — дейди 9-синф ўқувчиси Анна.
    Фото: Reuters

    Онлайн таълимга ўтиш аҳолиси 108 миллион бўлган давлатни мушкул аҳволга солди. Мамлакатдаги хонадонларнинг бешдан бир қисмигина интернетга улана олади. Кўпчилигида эса мобиль телефон ҳам йўқ.

    «Сув тошган пайтда хаёлимга модулларимни сақлаб қолишдан бошқа нарса келмади. Кейинчалик бизга кийим-кечак хайрия қилишди. Аммо ишончим комил, ҳеч ким менга модулларимни қайтариб беролмасди», — дейди Вамко тайфунидан зарар кўрган аҳолининг эвакуация марказида яшовчи 5-синф ўқувчиси Даниелла Никол.

    «Сув тошган пайтда хаёлимга модулларимни сақлаб қолишдан бошқа нарса келмади. Кейинчалик бизга кийим-кечак хайрия қилишди. Аммо ишончим комил, ҳеч ким менга модулларимни қайтариб беролмасди», — дейди Вамко тайфунидан зарар кўрган аҳолининг эвакуация марказида яшовчи 5-синф ўқувчиси Даниелла Никол.
    Фото: Reuters

    Таълим вазирлигининг хабар беришича, мактабни ташлаб кетаётган ўқувчилар сони ортмоқда.

    Филиппин пойтахти Маниланинг жанубида яшовчи талабалар интернетга уланиш учун тоғга чиқади. Ёмғир ёғса ёки кечаси дарс қилишга тўғри келса, тунаш учун тоғдан кулба қуриб олган.

    Коллеж талабалари онлайн дарсга қатнашиш учун интернет сигнали қидириб тоғга кўтарилмоқда.

    Коллеж талабалари онлайн дарсга қатнашиш учун интернет сигнали қидириб тоғга кўтарилмоқда.
    Фото: Reuters

    19 ёшли Розамайн Гонзага университет ҳаётидан тубдан фарқ қилувчи бундай аҳволдан қаттиқ хафа. «Коллежда ўқиш жуда завқли эди, чунки ўқишга киргунимча бутун умрим тоғда ўтган», — дейди Гонзага. Пандемия унинг шаҳарда мустақил ҳаёт қуриш режаларини барбод қилгани ҳақида куйиниб гапирди.

    Гонзага ва бошқа талабалар тоғдаги кулбада онлайн дарсга қатнашмоқда.

    Гонзага ва бошқа талабалар тоғдаги кулбада онлайн дарсга қатнашмоқда.
    Фото: Reuters

    Аксарият курсдошлари сингари у ҳам стипендияга муҳтож. У дарсларга қатнаша олмай, натижада стипендиясиз қолишдан қўрқади. Шундай бўлса-да, Гонзага вирус юқтириш хавфидан хавотирланиб, дарсларни онлайн давом эттиришга қарор қилди. «Пандемия мени билим олишдан тўхтата олмайди», — деди у.

    Андал ўрмон бўйлаб интернет сигнали қидирмоқда.

    Андал ўрмон бўйлаб интернет сигнали қидирмоқда.
    Фото: Reuters

    Сан-Хуан шаҳрида яшовчи 18 ёшли Марк Жозеф Андал виртуал дарсларда қатнашиш учун қурилишда ишлаб смартфон сотиб олди. Бундан ташқари интернет сигналини тутиш мақсадида ўрмонда бошпана қурди.

    Сигнал йўқолса, Андал пластик стулини кўтариб бошқа жой излайди. Мабодо ёмғир ёғса, у бир қўлида телефон, иккинчисида соябон билан юради. Андалнинг айтишича, унинг бошқа чораси йўқ. «Биз бой эмасмиз. Мени қийналиб катта қилган ота-онамга фойдам тегиши учун мактабни тугатишим керак». Мактаблар қайта очилиши мумкинлигини эшитиб, Андал севиниш билан бирга қўрқди ҳам. Синовли кунлар уни муваффақият сари янада қатъият билан одимлашга ўргатди. «Дарсларга фаол қатнашиб, сабр-тоқат билан оғир вазиятда ҳам ўз устимда ишламоқчиман», — дейди у.

    Андал ўрмондаги кулбасида онлайн дарсга қатнашмоқда.

    Андал ўрмондаги кулбасида онлайн дарсга қатнашмоқда.
    Фото: Reuters

    Оиласи билан Манила жанубидаги қабристонда яшайдиган Кастро онлайн вазифаларни тайёрламоқда.

    Оиласи билан Манила жанубидаги қабристонда яшайдиган Кастро онлайн вазифаларни тайёрламоқда.
    Фото: Reuters

    Аксарият оилалар учун боласини уйда ўқитиш ҳам осон эмас. Маниланинг жанубий қабристонидаги қоровулхонада яшовчи 11 ёшли Жой Кастронинг оиласи зиёратчилар учун товуқ пишириб сотади. Оёқ остида ўралашишни истамаган Кастро дарс қилиш учун баъзида қабртошлар устига чиқиб олади.

    Кастро смартфон ёрдамида дарс қилаётган пайтда бувиси ва холаси товуқ гўштини тозаламоқда.

    Кастро смартфон ёрдамида дарс қилаётган пайтда бувиси ва холаси товуқ гўштини тозаламоқда.
    Фото: Reuters

    «Биламан, унинг дарсларига ёрдам бера олмаяпмиз», — хўрсинади Кастронинг бувиси. «Аммо ишламасак, болаларимизни боқа олмаймиз. Набирам мактабни битириб, яхши иш топишига ва ортиқ қабристонда яшамаслигига умид қиламан»

    7-синф ўқувчиси Жейн Айриш озиқ-овқат дўконидаги WiFi’га уланиб онлайн дарс тайёрламоқда.

    7-синф ўқувчиси Жейн Айриш озиқ-овқат дўконидаги WiFi’га уланиб онлайн дарс тайёрламоқда.
    Фото: Reuters

    Мавзуга доир:

    • Фарғонада интернет тезлиги пастлиги сабабли ўқитувчи уйининг томида ўтириб, онлайн дарс ўтмоқда (видео)
    • Россияда ўқувчилар интернет ёмонлиги сабаб вазифаларни жўнатиш учун уяли алоқа минорасига чиқиб олди. Бунинг учун улар рўйхатга олинади

    18.01.2021, 17:10   Изоҳ (0)   10809
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” 2026 йилда “Ливерпуль” ҳимоячисини сотиб олади

    Спорт | 5 август, 15:45

    “Денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган давлатларга жаҳон иқтисодиётида тенг шароитларда иштирок этиш имкониятини таъминлаш керак” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 5 август, 15:41

    Тошкентда бир киши бир кунда ўртача 230–270 литр ичимлик суви сарфлайди — “Ўзсувтаъминот” АЖ вакили

    Ўзбекистон | 5 август, 15:35

    Эронда жазирама: электрни тежаш учун давлат идоралари ёпилади

    Дунё | 5 август, 15:25

    Хитой блокадаси Тайваннинг электр таъминотини издан чиқариши мумкин. Аммо бу ҳаммаси эмас — таҳлил

    Дунё | 5 август, 15:10

    Женнифер Лопес ва унинг жамоаси Еревандаги ресторанда тушлик учун 37 минг доллар тўлади

    Шоу-бизнес | 5 август, 15:00

    Барча босқичлар тизимли назоратга олинади — Тошкент вилояти ҳокимлиги Sea Breeze лойиҳаси ҳақида

    Ўзбекистон | 5 август, 14:50

    “Манчестер Сити” Родрига янги шартнома таклиф қилмоқчи

    Спорт | 5 август, 14:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.