Францияда дунёга келган Нарния лақабли мушук ноодатий ташқи кўриниши билан ижтимоий тармоқларда машҳурликка эришди. Номидан очилган Instagram саҳифасида 250 мингдан ортиқ обуначиси бор Нарния яқинда ота бўлди.
Юзининг тенг ярми кул ранг, иккинчи тарафи эса қора, танаси қора, бўйин қисми эса оқ рангдан иборат Нарниянинг эгаси мушукни бир кўришда ёқтириб қолган.
Нарниянинг дунёга келган болалари бири кул ранг, иккинчиси эса қора рангда.
Қайд қилинишича, бундай кўринишга эга бўлишга бир ҳайвонда икки турли аждоднинг гени мужассамлашгани сабаб бўлади ва баъзида нафақат ҳайвоннинг жуни, балки кўз ранглари ҳам фарқли бўлади.
Изоҳ (0)