Франция шарқидаги Сона ва Луаре департаментида жойлашган Relais Chateau масканидан номаълум шахслар умумий қиймати 350 минг евро турадиган юзлаб виноларни ўғирлаб кетди. Юк машинасида келган жиноятчилар ертўла эшигини бузиб кирган. Муассаса эгасини сигнализация уйғотиб юборган ва у зудлик билан полицияга қўнғироқ қилган, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Вино ўғирлаган автомобиль ортидан қувган полициячиларга жиноятчилар вино бутилкаларини отган.
Кейинроқ ўғирланган винолар ортилган юк машинаси Лион яқинидаги Брон шаҳридан топилган. Жиноятчилар яширинишга муваффақ бўлган. Ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари уч кишини қидирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Францияда 2019 йилнинг ноябрида бордолик савдогарнинг 500 минг евролик ноёб винолари ўғирлаб кетилган эди.
Изоҳ (0)