«Ливерпуль» клуби қўшиқчи, Gerry and the Pacemakers гуруҳи солисти Жерри Марсден ўлими юзасидан ҳамдардлик билдирди.
Англиялик қўшиқчи 3 январь куни 78 ёшида коронавирусга боғлиқ бўлмаган хасталикдан вафот этган.
Марсден ижросидаги You’ll Never Walk Alone «Ливерпуль» клубининг мадҳияси ҳисобланади. У «қизиллар»нинг «Энфилд»даги ҳар учрашуви олдидан ижро этилади.
«Жеррининг овози бизга энг катта ўйинларда ҳамроҳ бўлган. Унинг қўшиғи футболчилар, мураббийлар штаби ва бутун дунёдаги мухлисларни бирлаштирган.
Сен ҳеч қачон ёлғиз бўлмайсан», — дейилади. Клуб баёнотида.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)