• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12760.21
    • RUB160.08
    • EUR14704.87
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Золушканинг мўъжизавий тақдири ва Қарсилдоқнинг саргузаштлари. Янги йил ҳақидаги энг ажойиб эртаклар ўнталиги

    Ҳар бир инсоннинг ўзига хос севимли эртаги мавжуд ва бу эртаклар маълум бир воқеа-ҳодисалар ёки хотиралар билан бевосита боғлиқ. Мисол учун, кимдир Янги йил ҳақида ўйлайдиган бўлса, унинг тасаввурида «Қарсилдоқ» эртаги жонланади, бошқа бир киши «Қор маликаси» эртагини хотирлайди. «Дарё» байрам шукуҳини олиб келувчи, Янги йил байрами ҳақидаги энг қизиқарли ва бутун дунё бўйлаб машҳур бўлган эртаклар ўнталиги ҳақида маълумот беради.

    1. «Золушка»

    «Золушка» эртаги халқ оғзаки ижоди намуналаридан бири бўлиб, унинг минглаб турдаги кўринишлари мавжуд. «Золушка» эртагининг илк намуналари милоддан аввалги асрларга бориб тақалади. Азалдан Миср ҳукмдорига турмушга чиқадиган юнон қизи ҳақидаги эртак оғиздан-оғизга кўчиб юрган ва айни шу эртак «Золушка»нинг илк кўриниши сифатида эътироф этилади. Эртак бахтиқаро қизнинг кутилмаган бахтга дуч келиши ҳақида бўлиб, у ўқувчига барчага нисбатан мулойим муносабатда бўлишни, кечиримли бўлишни ва турли оғир вазиятларда ўз қалбингни асрай олишинг кераклигини ўргатади.

    «Золушка» мультфильмидан лавҳа

    «Золушка» мультфильмидан лавҳа

    2. «Соҳибжамол ва Махлуқ»

    «Соҳибжамол ва Махлуқ» эртаги илк бора 1740 йилда нашр этилган бўлиб, француз ёзувчиси Габриэль Сюзанна қаламига мансуб. Эртакнинг Европа бўйлаб тарқалган турли кўринишлари мавжуд. Баъзи олимлар бу эртак тўрт минг йиллар олдин мавжуд бўлган, деган фикрга эгалар. Бу эртак кишига инсонларга ташқи кўринишга қараб эмас, балки ички дунёсига қараб баҳо беришимиз кераклигини, ички гўзаллик барча нарсадан устунлигини ўргатади. Бу хулосани аввалига Махлуқдан ҳадиксираган бўлса-да, кейинчалик у билан энг қалин муносабатлар қурган Белл ҳаёти мисолида англашимиз мумкин.

    3. «Эльфлар ва этикдўз»

    «Эльфлар ва этикдўз» машҳур ака-ука Гриммлар қаламига мансуб бўлиб, эртак учта ёш эльфдан катта марҳамат кўрадиган фақир этикдўз ҳаёти ҳақида. Эртакдан келиб чиқадиган хулоса қуйидагича: қаттиқ меҳнат – барча орзу ва мақсадлар ушалиши учун ягона калитдир. Ўз меҳнати ва инсонларга келтираётган фойдасини англайдиган, ўз қадрини биладиган инсон учун ҳаётда муваффақият қозониш оғир кечмайди.

    4. «Кичкина қизалоқ»

    «Кичкина қизалоқ» ёки «Гугурт ушлаган қизалоқ» деб аталадиган эртак Ханс Кристиан Андерсен қаламига мансуб бўлиб, илк маротаба 1845 йилда чоп этилди. Кейинчалик бу эртак турли кино, анимация ва видео ўйинлар яратилиши учун ҳам асос бўлиб хизмат қилди. Ўлимни қаршилаётган болакайнинг орзу ва умидлари ҳақида бўлган бу эртак турли рамзларга тўла.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Мисол учун, учаётган юлдуз – орзулар, гугурт эса хавфсизлик рамзидир. Эртакдан чиқариладиган хулоса эса сиздан кўра фақир бўлган инсонларга бошқаларга қараганда кўпроқ саховат билан муносабат билдиришимиз лозимлиги бўлиб, эртакни ўқиган китобхон оиласи учун ишлаётган, ночор шароитига қарамай, орзу қилишдан тўхтамайдиган қизалоқни ҳеч қачон ёдидан чиқара олмайди.

    5. «Қор бола»

    «Қор бола» эртаги Европа мамлакатлари орасида кенг тарқалган халқ оғзаки ижоди намунаси бўлиб, ўрта асрга оид манбаларда жуда кўп маротаба учрайди. Қордан яратилган фарзанд ва унинг ота-онаси ўртасидаги мураккаб муносабатларни ўз ичига олган бу эртак бир қараганда содда ва жўн туюлса-да, инсон руҳиятининг туб-тубида ётган эзгулик ва ёвузликка мурожаат қилади. Эртакда бир инсон қодир бўлган жамики эзгулик ва ёвузлик бу икки куч ўртасидаги доимий кураш воситасида очиб берилган ва бу эртак бошқаларидан ўзининг кескин характери билан ажралиб туради.

    6. «Арча дарахти»

    Машҳур ёзувчи Ханс Кристиан Андерсен ижодига тегишли яна бир эртак «Арча дарахти» деб номланган бўлиб, бу эртак Андерсен ижодида тушкунлик аломатлари кўринган алоҳида асарлар қаторига киради. Эртак қаҳрамони арча дарахти, у доим янада кўпроқ ривожланишни, ўсишни истайди ва натижада айни дамдаги ҳолатидан завқланиш, хурсандчиликни туйиш туйғусидан маҳрум бўлади. Худди шу ҳолатга монанд тарзда эртак ўқувчига ҳаётда эришганларингдан лаззатланиш, бир умр ўзингда йўқ нарсаларга қайғуриш ўрнига боридан фойдаланиб қолиш ва ҳаётнинг қадрига етишни ўргатади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    7. «Довр тоғидаги мушук»

    «Довр тоғидаги мушук» эртаги Норвегия халқ оғзаки ижоди намуналаридан бири. Кристен Асбьёрнсен ҳамда Му Йорген томонидан тузиб чиқилган «Норвег фольклори» тўпламидан жой олган. Янги йил байрами учун қиролга совға олиб бораётган инсоннинг йўл-йўлакай Ҳалвор исмли шахсга ёвуз махлуқларга қарши курашиш орқали ёрдам бериши ҳақидаги бу эртак ўз ўрнида ишлатилган айёрликнинг фазилат бўлиши мумкинлиги ҳамда ёвузликка қарши фақатгина курашиб ғолиб бўлиш мумкинлиги тўғрисида хулоса қилишга етаклайди.

    Мардлик ва жасурлик каби ҳиссиётлар билан бир қаторда, оқилона ишлатилган ақлни улуғлайдиган эртак болалар учун келажак ҳаётдаги дастурамал бўлиб хизмат қила олади.

    8. «Қарсилдоқ»

    «Қарсилдоқ» 1816 йилда пруссиялик ёзувчи А.Хоффман томонидан ёзилган. Эртак воқеалари кўпчилигимизга таниш: Мерининг севимли байрам қўғирчоғи қарсилдоққа бирданига жон ато этилади ва у сичқонлар ҳукмдорини енгиб, аҳолиси қўғирчоқлардан иборат бўлган мамлакатни бошқара бошлайди. Мўъжиза ва саргузаштлардан бошланиб, шиддатли кураш ва охир-оқибатда эзгулик ғалабаси ҳамда муҳаббат туйғуларига уланган воқеалар ривожи барча учун бирдек қизиқарли кечиши шубҳасиз.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    9. «Ёнғоқ дарахти»

    Ака-ука Гриммларнинг яна бир ажойиб эртаги – «Ёнғоқ дарахти» эртаги. Бошқа эртаклардан фарқли равишда ушбу эртак турли рамзлар ва кескин воқеа-ҳодисаларни ўз ичига олган. Оилавий муносабатлардаги нохушликлардан тортиб, инсон ҳаётидаги энг катта фожиаларгача тасвирлаган эртак ака-ука Гриммларнинг ҳаққоний ва аёвсиз услубини яна бир маротаба намоён этади. Эртакдаги рамзлар бўйича турли мутахассислар бир-биридан фарқ қилувчи фикрларга эга. Шундай экан, бу сирли эртакдан ҳар бир ўқувчи ўз ҳақиқатини қидириши ва топишига тўғри келади.

    10. «Қор маликаси»

    «Қор маликаси» эртаги ҳам Ханс Кристиан Андерсен қаламига мансуб энг машҳур эртаклардан бири. 1844 йил 21 декабрда нашр этилган бу эртак Герда ва Кай каби қаҳрамонларнинг ёвузлик ҳамда эзгулик кучлари ўртасидаги курашга гувоҳ бўлиши ва бевосита бу курашда фаол иштирок этишини ўз ичига олади.

    Эртак Андерсоннинг нафақат энг машҳур, балки энг узун ижод намунаси ҳамдир. Кўплаб саргузаштларни ўз ичига олгани, бир неча рамзларни ўзида жам этиши ҳамда инсоний туйғуларнинг энг қадрлилари бўлмиш муҳаббат, садоқат, ишонч, дўстлик, фидойилик кабиларни мадҳ этгани учун ҳам ўқувчиларга қадрдон бўлиб қолган. Герда билан бирга ўтган саргузаштлар ўқувчида жасорат ҳамда сабр-қаноат туйғуларига бўлган иштиёқни шакллантириши шубҳасиз.

    Раҳимжон Қудратов тайёрлади.

    31.12.2020, 15:11   Изоҳ (0)   70850
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Уйда ёлғиз-2» фильмида кабутарлар билан роль ижро этган актриса ёлғизликдан шикоят қилди: унинг байрамни биргаликда нишонлайдиган яқинлари йўқ

    30.12.2020, 11:57

    «Уйда ёлғиз» фильми суратга олинган машҳур уй 30 йил ичида қанчалик ўзгарди? (фото, видео)

    29.12.2020, 20:42

    «Ишдаги ишқ» фильми юлдузи Алиса Фрейндлих коронавирус ташхиси билан шифохонага ётқизилди

    29.12.2020, 11:56

    Режиссёр Роберт Родригес кичкинтой Йода учун гитарада куй чалиб берди (видео)

    28.12.2020, 11:57

    «Чебурашка. Байрам сири» 3D-мультфильмининг илк тизери намойиш этилди

    27.12.2020, 19:35

    Совет киносининг энг гўзал беш актрисаси ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    27.12.2020, 15:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британия разведкасига илк бор аёл раҳбарлик қилади

    Дунё | 16 июн, 11:02

    Instagram: Малика Равшанова 90 минг долларлик автомобиль харид қилди, Шаҳло Зоирова ўқишни битирди, Паризода оиласида жудолик

    Шоу-бизнес | 16 июн, 10:58

    “Гўшт, сут, парранда гўшти ва тухум нархи барқарор бўлиши шарт” — Шавкат Мирзиёев  

    Ўзбекистон | 16 июн, 10:52

    Аббосбек Файзуллаев АПЛ клуби “шорт-листи”дан жой олди (фото)

    Спорт | 16 июн, 10:50

    Президент администрациясининг Назорат инспекцияси тугатилади 

    Ўзбекистон | 16 июн, 10:44

    Эронликлар пойтахтни оммавий тарк этмоқда (видео)

    Дунё | 16 июн, 10:43

    Ҳиндистонда кўприк қулаши оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди

    Дунё | 16 июн, 10:15

    “Ўзи билиб жойини бўшатиб қўйсин” — Шавкат Мирзиёев суюлтирилган газ муаммоси бўйича раҳбарларга сўнгги огоҳлантириш берди

    Ўзбекистон | 16 июн, 10:15

    Кўзойнак танлашда эътибор қаратиш лозим бўлган 7 та жиҳат

    Лайфстайл | 16 июн, 10:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.