Россиялик кино ва театр артисти, қўшиқчи Алиса Фрейндлих коронавирус ва ўпка яллиғланиши билан Санкт-Петербургдаги шихофонага ётқизилди. Бу ҳақда тарихчи Константин Богуславский 28 декабрь куни ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали эълон қилиб, кейинроқ ушбу постни ўчириб ташлаган. «Film.ru»нинг ёзишича, Фрейндлих шифохонага 25 декабрда ётқизилган.
«РИА Новости» маълумотларига кўра, актриса ҳозирда Соколов номидаги Клиник марказда даволанмоқда. «Интерфакс»нинг аниқлашича, Фрейндлих реанимация бўлимида бўлиб, унинг соғлиги шифокорлар назорати остида.
Таъкидланишича, актриса ўпкасининг 80 фоизи яллиғлангани тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Айни авқтда Алиса Фрейндлихнинг аҳволи барқарор эканлиги маълум. Бундан ташқари, 86 ёшли актриса билан унинг Варвара исмли қизи ҳам шифохонага ётқизилган.
Эслатиб ўтамиз, 1981 йил Халқ артисти унвони, шунингдек, 4 та олий мукофот, кўплаб кино ва театр мукофотлари совриндори – Россиянинг маҳоратли актрисаси Алиса Фрейндлих 8 декабрь куни 86 ёшга тўлган эди.
Изоҳ (0)