Дунёда биринчи бўлиб коронавирусга қарши Pfizer ва BioNTech вакцинасини қабул қилган британиялик Маргарет Кинан иккинчи доза билан эмланди. Бу ҳақда 29 декабрь куни Sky News’га таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.
90 ёшли Маргарет Кинан ўзининг биринчи коронавирусга қарши вакцинасини 8 декабрда қабул қилганди. Уч ҳафта ўтгач, 29 декабрь куни унга COVID-19’га қарши вакцинанинг иккинчи дозаси юборилди.
Эмлаш Ковентри университети касалхонасида амалга оширилди.
АҚШнинг озиқ-овқат ва дори-дармонлар сифати масалалари бошқармаси Pfizer ва BioNTech компаниялари томонидан яратилган коронавирусга қарши вакцинанинг самарадорлиги 95 фоизни ташкил этишини тасдиқлаганди. Таъкидланишича, самарадорликнинг бундай даражасига вакцинанинг иккинчи дозаси юборилганидан етти кун ўтгач эришилади.
Аввалроқ Германияда қариялар уйининг 8 ходими хатолик туфайли коронавирусга қарши вакцинанинг беш марта кўпроқ дозаси билан эмлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)