«Милан» ҳужумчиси Златан Ибрагимович байрам ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ҳеч қачон байрамда ўзим учун бирор нима сўрамайман. Мен Қорбобоман. Ўзимнинг 27 боламга совғалар улашаман: уларнинг иккиси Швецияда, қолган 25 нафари «Милан»да.
Бу йилда кўрсатган ўйинимиз билан жамоани табриклашимиз мумкин. Биз жуда кам ўйинда мағлуб бўлдик. Бу менинг шарофатим биланми ёки йўқ, билмайман. Бироқ мен ҳақиқатда жамоа учун нимадир бера олдим», — дейди Ибрагимович.
Златан 2020 йилнинг январида «Милан» сафига қайтди. У 2020/21 йилги мавсум А Серияда 6 та ўйин ўтказиб, ўнта гол ва битта голли узатмага муаллиф бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)