Қозоғистон коронавирус тарқалиши бўйича «сариқ» зонага ўтди, деб ёзади Tengrinews, мамлакат ҳудудларида эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицаси маълумотларига таяниб.
25 декабрь ҳолатига кўра, Атирау вилояти «қизил» зонада қолмоқда. «Сариқ» зонада Олмаота, Нур-Султон шаҳарлари, Акмола, Қўстаной, Павлодар, Ғарбий Қозоғистон вилоятлари турибди. Мамлакатдаги қолган барча ҳудудлар коронавирус тарқалиши суръатлари бўйича «яшил» зонага киритилган.
Таъкидланишича, бугунги кунга қадар Қозоғистон «яшил» зонада бўлиб келган.
Ўтган бир кеча-кундуз давомида (24 декабрь ҳолатига) Қозоғистонда 736 киши коронавирус инфекциясига чалинган. Мамлакатда жами 150 198 киши COVID-19’ни юқтириб олган.
Эслатиб ўтамиз, 25 декабрдан Қозоғистонда коронавирус туфайли янги чекловлар кучга кирди.
Мавзуга доир:
- Қозоғистонда коронавирус туфайли чекловлар кучайтирилди
- Қозоғистон Россиянинг «Спутник V» вакцинаси ишлаб чиқаришга киришди, февралдан оммавий эмлаш бошланади
- Қозоғистонда 25 декабрдан 5 январгача коронавирусга қарши чоралар кучайтирилади
- Қозоғистон кўнгиллиларни маҳаллий вакцина билан эмлашни бошлади
Изоҳ (0)