Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Футбол бўйича Испания Ли Лигасининг 15-турида «Реал» 23 декабрь, чоршанба куни «Гранада»ни қабул қилди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Учрашув ҳар икки томоннинг фаол ҳужумлари билан бошланди. Дастлабки дақиқаларда меҳмонларда ҳисобни очиш учун жуда қулай имкониятлар бўлди. Биринчи бўлимнинг иккинчи ярмида мадридликлар ташаббусни ўз томонига оғдирди, бироқ танаффусга қадар ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимни фаол бошлаган майдон эгалари 57-дақиқага келиб ҳисобни очди: Марко Асенсионинг қанотдан узатиб берган тўпини Каземиро боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Карим Бензема жамоасининг иккинчи голини уриб, ўйинга мантиқий нуқтани қўйди.

Зинедин Зидан шогирдлари ушбу ғалабадан кейин очколарини 32 тага етказиб олган ҳолда пешқадам «Атлетико»га етиб олди. «Гранада» (21) эса 7-поғонада қолди.

15-турдан кейин мусобақа жадвали қуйидаги кўринишни олди:

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Ла Лига

15-тур баҳслари

23 декабрь, чоршанба

«Реал Мадрид» — «Гранада» 2:0

Голлар: 1:0 – 57 Каземиро, 2:0 – 90+3 Бензема.

«Реал Мадрид»: Куртуа, Рамос, Менди, Карвахаль, Варан, Вальверде (Иско, 78), Кроос, Васкес (Винисиус Жуниор, 78), Каземиро, Родриго (Асенсио, 38), Бензема.

«Гранада»: Руй Сильва, Вальехо (Херман Санчес, 84), Фулке (Кини, 73), Нева, Дуарте, Кенеди (Суарес, 63), Эррера, Миля, Этеки (Соро, 63), Пуэртас, Сольдадо (Молина, 74).

Огоҳлантиришлар: Васкес (17), Фулке (27), Карвахаль (81).

«Хетафе» — «Сельта» 1:1

Голлар: 1:0 – 7 Суарес, 1:1 – 17, пенальти Аспас.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар