«Атлетико» клуби ва Англия терма жамоаси ҳимоячиси Киран Триппьер тотализатор билан боғлиқ қоидабузарликда айбланди.
2020 йилнинг май ойида Англия футбол ассоциацияси (FА) футболчига нисбатан иш очганди.
Унда айблов сабаби футболчининг 2019 йил ёзида «Тоттенҳэм»дан 21,7 миллион фунт эвазига «Атлетико»га йўл олиши билан боғлиқлиги. Англия терма жамоаси аъзоси трансфернинг амалга ошишига пул тиккан бўлиши мумкинлиги тахмин қилинганди.
Ташкилот қарорига кўра, футболчи ўн ҳафтага дисквалификация қилинган ва 70 минг фунт стерлинг миқдорида жаримага тортилган. Қарор дарҳол кучга киради ва барча мусобақалар учун тааллуқли бўлади.
Шу тариқа Триппьер «Атлетико»нинг 12 та учрашувини ўтказиб юборади. Улар орасида Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг дастлабки баҳси доирасида «Челси»га қарши кечадиган 23 февраль кунги ўйин ҳам бор. Киран 7 март бўлиб ўтадиган «Реал»га қарши ўтадиган Мадрид дербисида қатнаша олади.
Триппьер Ла Лига 2020/21 йилги мавсумида 13 ўйин ўтказиб, тўртта голли узатма амалга оширди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)