Бильбаонинг «Атлетик» клуби ҳужумчиси Иняки Уильямс Испания чемпионати доирасида 22 декабрь куни кечган «Вильярреал»га қарши баҳсда (1:1) иштирок этди.
Бу испаниялик футболчи учун Ла Лигадаги кетма-кет 172-ўйин бўлди. Бу борада Уильямс «Реал»нинг афсонавий ўйинчиси Альфредо ди Стефанонинг кўрсаткичини (171 ўйин) янгилади.
Бу борада рекордчи Хуан Антони Ларраняге ҳисобланади. У 1980—1994 йиллар мобайнида «Реал Сосьедад» сафида кетма-кет 202 та лига ўйинида қатнашган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)