Футбол бўйича Англия Лига Кубогининг чорак финалида «Тоттенҳэм» 23 декабрь, чоршанба куни «Сток Сити» майдонида меҳмон бўлди.
Учрашувнинг 22-дақиқасида Гарет Бэйл лондонликларни олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлим дебютида мезбонлар мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди.
70-дақиқада Бен Дэвис «шпорлар»нинг иккинчи голини урди. 81-дақиқада Ҳарри Кейн якуний ҳисобни ўрнатди — 1:3.
Шу тариқа ушбу ғалабадан кейин Жозе Моуриньо шогирдлари ярим финалга йўл олди. Аввалроқ «Манчестер Сити» ва «Брентфорд» Лига Кубоги ярим финалига чиққанди.
Англия Лига Кубоги
Чорак финал баҳси
23 декабрь, чоршанба
«Сток Сити» — «Тоттенҳэм» 1:3
Голлар: 0:1 – 22 Бэйл, 1:1 – 53 Томпсон, 1:2 – 70 Дэвис, 1:3 – 81 Кейн.«Сток Сити»: Лонерган, Суттар, Батт, Фокс (Флетчер, 34), Смит, Томпсон, Оукли-Бут (Воукс, 79), Казнс, Макклейн, Коллинз, Браун (Пауэлл, 71).
«Тоттенҳэм»: Льорис, Санчес, Доэрти, Дэвис, Дайер, Уинкс, Алли (Ламела, 66), Лукас Моура (Сиссоко, 66), Ҳёйбьерг, Бэйл (Сон Ҳён Мин, 46), Кейн.
Огоҳлантиришлар: Коллинз (30).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)