Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2021 йилда Россияга давлат ташрифи билан боради. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 21 декабрь, душанба куни россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан музокаралар ўтказган.

«Учрашувда Шавкат Мирзиёевнинг Россияга бўлажак ташрифи ҳам муҳокама қилинди», — дейилади Россия ТИВ хабарида.

Қайд этилишича, вазирлар ўзаро ҳамкорлик ҳужжатлари ва коронавирусга қарши курашиш борасида ҳам фикр алмашган.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасида ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловга хорижий давлатларнинг қароргоҳи Москвада жойлашган элчилари томонидан ишонч ёрлиқларини топшириш маросими бўлиб ўтган эди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Россияда охирги марта 2020 йилнинг июнь ойида амалий ташриф билан бўлган эди.