• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Мамлакатни 20 йиллик харобага айлантирган фожиа. Никарагуа тарихидаги энг кучли зилзилага 48 йил тўлди

    1972 йил 23 декабрь куни Никарагуа пойтахти Манагуа яқинида маҳаллий вақт билан соат 12:29 да кучли зилзила содир бўлди. Унинг эпицентри шаҳар марказидан 28 километр шимоли-шарқда ва чуқурлиги 10 километр атрофида эди. Зилзила Манагуа аҳолиси жиҳатидан улкан йўқотишларга олиб келди. 4-11 минг киши ҳалок бўлди, 20 минг киши жароҳат олди ва 300 мингдан ортиқ киши уйсиз қолди. «Дарё» ушбу фожиа оқибатлари ҳақида ҳикоя қилади.

    Қаерда содир бўлди? 

    Холотлан кўлининг жанубий ҳамда Никарагуанинг ғарбий қирғоғида жойлашган Манагуа Марказий Америка вулқон занжири деб номланувчи фаол вулқон зонасида жойлашган. Шаҳар Марказий Американинг жануби-ғарбий чегарасида кесишган иккита қобиқ плиталарининг нисбий ҳаракатларидан келиб чиқадиган вулқон ва сейсмик фаолликнинг узоқ тарихига эга.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Шарқий Тинч океани сувларининг кўтарилиши шарқда жойлашган Кокос плитаси шимоли-шарққа қараб ҳаракатланишига сабаб бўлиб,  зилзила икки пластинка орасидаги оддий қобиқ ҳаракати натижасида эмас, Кариб денгизи жануби-ғарбий бурчагидаги геологик босимга саёз мослашиш натижасида келиб чиққан деб тахмин қилинади.

    Вайроналар

    Зилзила 27 квадрат километр майдонга жиддий зарар етказди ва шаҳар марказидаги 13 квадрат километр ҳудудни вайрон қилди. Талафотларнинг катта қисми асосий қимирлашдан кейин 10-15 сония ичида содир бўлган сейсмик ер ҳаракати туфайли юзага келди. Оқибатда, кўпгина фабрикалар ва кичик бинолар жиддий зарар кўрди.

    Шаҳардаги уйлар ва кичик дўконларнинг қурилганига 40 йилдан ошган ва уларнинг аксарияти тахуэзал деб номланган маҳаллий усул ёрдамида барпо қилинган бўлиб, бунда ёғочдан ясалган деворлар тош билан тўлдирилиб, гипс билан ишлов берилган, улар оҳакциз гил чинни билан қопланган эди. Ушбу қурилиши услуби эса зилзиладан зарарланишга юқори даражада мойил ҳисобланарди.

    Зилзила натижасида шаҳарда тахминан 53 минг уй зарар кўрди. Сув ва электр тармоқларига жиддий шикаст етди. Буни зилзиладан бир ҳафтадан кўпроқ вақт ўтгач, шаҳарнинг атиги 10 фоизида сув хизмати мавжудлигидан ҳам билиб олиш мумкин. 1972 йилдаги Никарагуа зилзиласининг энг муҳим геологик таъсирларидан бири бу ер усти ёрилишидир. Олиб борилган ўрганишлар ҳеч бўлмаганда битта ёриқнинг шаҳри ости бўйлаб саккиздан ўн километргача чуқурликка чўзилганини кўрсатади.

    Манагуанинг бир миллион аҳолисининг учдан икки қисми вайронага айланган турар жойларидан бошқа ҳудудга кўчирилди. Юзага келган озиқ-овқат танқислиги, касалликлар ва қуруқ мавсум шамоллари натижасида юзага келган ёнғинлар табиий офат натижасида юзага келган муаммоларни яна-да кучайтирди (Earthқуаке Информатион Буллетин, Септембер–Оcтобер 1973, Волуме 5, Нумбер 5., Ретриэвед он Жуне 2, 2008).

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Зилзила таъсирида шаҳардаги кўплаб фавқулодда хизматлар одатдагидан анча паст сифат даражасида ишлай бошлади. Фожиа бу ерда мавжуд бўлган барча ёнғинга қарши кураш воситаларни йўқ қилди, баъзи жойларда ёнғинлар бир неча кун давом этди. Табиий офатдан олдин 1 650 ўринга эга бўлган шаҳарнинг тўртта асосий касалхонаси ҳам яроқсиз аҳволда эди.

    Зилзиладан сўнг

    Зилзиладан сўнг Никарагуа ҳукумати кўплаб хорижий мамлакатларга ёрдам сўраб мурожаат қилди. АҚШ ва Мексика каби 25 мамлакатдан миллионлаб долларга тенг ёрдам қабул қилиб олди. Олинган кўп миқдордаги моддий ёрдам жабрланганлар орасида тўғри тақсимланмади ва президент Анастасио Сомоза Дебайле бошчилигидаги ҳукмрон либерал-консерватив партия танқидларга учради.

    Берилган моддий ёрдамнинг катта қисми зарар кўрган никарагуаликларнинг эҳтиёжларига муносиб бўлмади. Масалан, қишки кийимлар (Манагуанинг иқлими тропик), музлаткич ва телевизор кабилар жабрланганларнинг оғирини енгил қилолмас эди. Зарар кўлами, моддий ёрдамнинг ўзлаштирилиши, инқилоб ва 11 йиллик фуқаролар уруши туфайли шаҳар марказининг катта қисми деярли 20 йил давомида хароб аҳволда бўлиб қолди. Қайта қуриш фақат 1990 йилларга келибгина бошланди.

    Дилбар Исматуллаева тайёрлади.

    22.12.2020, 19:28   Изоҳ (0)   19606
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тайванда апрель ойидан бери биринчи марта коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди

    22.12.2020, 19:13

    БАА аҳолиси Хитой вакцинаси билан бепул эмланади

    22.12.2020, 19:13

    Собянин Москвадаги шифокорларнинг ярмидан кўпи COVID-19’га чалиниб чиққанини айтди

    22.12.2020, 18:42

    «Муваффақиятни пул ёки шон-шуҳрат билан ўлчаманг». Миллиардер Уоррен Баффет ёшлар учун тўртта маслаҳат берди

    22.12.2020, 18:28

    The Economist Малавини йил мамлакати деб топди

    22.12.2020, 16:55

    Трампнинг тарафдорлари 20 январь куни унинг «иккинчи инаугурацияси»ни ўтказишни режалаштирди

    22.12.2020, 16:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Самарқандда 2000 та дарахтни нобуд қилган масъул жазодан қочиш учун инспекторларга босим қилаётгани ростми?

    Ўзбекистон | 8 август, 20:10

    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

    Реклама | 8 август, 19:30

    Жазирамада жоннинг ҳузури: уй учун қандай кондиционер танлаш керак?

    Маслаҳатлар | 8 август, 19:55

    “Трамп Европага нисбатан ҳақли сиёсат олиб боряпти” — Лукашенко

    Дунё | 8 август, 19:46

    Ҳокимликлар ходимлари учун ойликлар ва мукофот пуллари иш сифатига қараб тўланади

    Ўзбекистон | 8 август, 19:29

    Жаҳон банки Тожикистонга ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 50 млн доллар ажратади

    Дунё | 8 август, 19:18

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

    Реклама | 8 август, 18:00

    Исроил Фаластин туфайли Лондон билан ҳамкорликни тўхтатиши мумкин — Times

    Дунё | 8 август, 19:00

    Юздаги чарчоқни косметика билан яшириш бўйича машҳур аёллардан лайфхаклар

    Шоу-бизнес | 8 август, 18:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.